«Миллий банклараро процессинг маркази» МЧЖ
Веб иловалари хавфсизлик девори (WAF- Web Application Firewall) тизимини харид қилиш бўйича дастлабки таклифларни ўрганиш мақсадида тижорат таклифлари қабул қилинишини маълум қилади.
Тизим дастурий ёки аппарат-дастурий таъминот шаклида таклиф қилиниши ва қуйидаги масалаларни ҳал қила олиши зарур:
· Мавжуд илова серверлари учун WAF тизими шлюз вазифасини бажарувчи шаффоф режимда ишлаш имконияти;
· WAF тизимида мижозлар сўровларини HTTP/HTTPS протоколлари даражасида “Фойдаланувчи номи Base64 - IP манзил” боғламаси доирасида мувофиқлигини текшира олиш имконияти;
· Мавжуд тизимларнинг HTTP/HTTPS сўровлари таркибий кисми маълум чегара қийматлари бузилган холатларни аниқлаш ва блокировка қилиш имконияти. Мавжуд тизимларнинг ҳимояланадиган чегара қийматлари, маълум параметрларга асосан олдиндан белгиланади.
· OWASP Top 10 заифликлар рўйхати бўйича ножўъя ҳаракатларни аниқлашга тўлиқ мувофиқлик.
Саволлар ва тижорат таклифлари 2024 йил 26 январгача info@nmpc.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.