Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Садоқатли хизмати

«HUMO» карталалари эгаларига, карталарни муомалага чиқарган банклар томонидан турли бонусли дастурлар тақдим этилади. Ушбу сервис карта эгаларига магазинлар ва бредлардан энг яхши таклифларни танлаш, бизнес вакилларига эса – мижозлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имкониятини беради.

Содиқлик дастури асоси - cash-back оддий механизми бўлиб, «HUMO» карталари дастури шерикларидан амалга оширилган харидлар учун пулнинг бир қисмини мукофот пули сифатида олишингиз мумкин.

Корхоналар учун

HUMO ҳозирда бутун дунё бўйлаб муваффақиятли ишлаб келаётган ҳисоб-китобларнинг контактсиз технологияларини Ўзбекистон бўйлаб амалга жорий этишни давом эттиради. У харидларни амалга ошириш тажрибасини жиддий ўзгартирди – унча катта бўлмаган харидлар учун энди тўловларни жуда тез, картани оддий терминалга яқинлаштириш орқали амалга ошириш мумкин. Сизнинг фойдангиз: 1. Мижозларга хизмат кўрсатилишини тезлашиши. 2. Харидорлар қулайроқ ҳисоб-китобларни танлайди, ва сизнинг мижозингиз қониқтирилади. 3. Инновация, Сизга ва сизнинг харидорларингизга фойдали. Қандай қилиб контактсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган терминалларни фойдаланиш учун олиш мумкин. Сиз фойдаланиш учун терминал олиш бўйича, банк-иштирокчининг ихтиёрий филиалига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўзининг мижозларига замонавий ҳисоб-китоблар имкониятларини таклиф этаётганларнинг биринчиларидан бўлинг!

Сотувчилар учун

Контактсиз ҳисоб-китоблар – кўпроқ мижозларга хизмат кўрсатилиши, навбатларнинг камайиши демакдир! Сотувчининг асосий мақсади – харидорларнинг талабларини қондиришдир. Агарда харид суммаси 50 000 сўмдан ошмаса, харидорга тўловни қулай бўлган контактсиз усулда PIN кодни термаган холда амалга оширишни таклиф қилинг. У буни албатта қадрлайди, сиз эса мижозга кўпроқ эътибор қаратасиз. Харидор картасини терминалга яқинлаштирган пайтда, харид учун оддий-тўлов амалга оширилади. Кўрсатмаларга амал қилинг - терминал экранидаги матнли хабарлар тўловни муваффақиятли амалга оширилганлиги, тўловни рад қилинганлиги ёки PIN кодни киритиш зарурлигини огоҳ қилади. Хавфсиз – харид учун тўлов амалга оширилганидан сўнг, терминал таранзакцияни амалга оширилганлиги ёки тўловни қайтарилганлигини тасдиқлайдиган чек беради.

Халқаро тўлов тизимлари билан интеграция

27 мартда Марказий банкда MasterCard билан учрашув чоғида ўзаро ривожланиш меморандуми имзоланди. Бунда гап MasterCardнинг Ўзбекистонда тўлов карталари маҳсулотлари  бозорини шаклланишига кўмаклашиш учун тайёрлиги ҳақида боради. Аммо, бу компания монопол ҳуқуқга эга бўлишини билдирмайди. Бу фақатгина Ўзбекистонни, бир неча йиллар аввал эришиши лозим бўлган – контактсиз тўловлар, тўловларни QR-код воситасида амалга ошириш даражасига кўтарилиши учун MasterCard томонидан ёрдам бериш хоҳиши холос. MasterCard банк инфраструктурасини бозорга кирадиган GooglePay, ApplePay, ва Samsung Pay билан тез ва осон нтеграциясини ташкил этиш бўйича ёрдам беришга тайёр. Улар Россия ва Қозоғистон бўйича бундай тажрибага эга.

Биз бир вақтнинг ўзида Visa ва UnionPay билан ишларни амалга ошираяпмиз, интеграцияни деярли тугатаяпмиз. Бу эса йил охирига қадар Ўзбекистонда 200 мингдан ортиқ терминаллар ўрнатилишини, Visa, MasterCard, UnionPay ва Humo билан ишлашини билдиради. Апрел ойида Visa ва MasterCard эквайрингини таъминланади. Апрелда кўп банкларда шу тўртта тизим қабул қиладиган терминаллар мавжуд бўлади.

My.gov.uz
Ҳозир сайтда: рўйҳатдан ўтганлар - 0,
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 18 Сентябр 2019, 15:00 (GMT+5)
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech