Терминаллар

Deck 3500 002.jpg
Ingenico Desk 3500


Desk 3500 узлуксиз тўловнинг ноёб тажрибасини таклиф этади. Терминал TELIUM иловаларини
бошқаради ва келажак хавфсизлиги стандартларига жавоб беради. Терминал NFC, EMV Chip&PIN,
магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради.
Терминал Desk 3500 Ethernet ва модем орқали алоқа каналлари, шунингдек симсиз алоқа каналлари: GPRS,
Dual SIM - билан жихозланган бўлиб, улар алоқа учун сарф-харажатларни мақбуллаштириш имкониятини беради.
Desk 3500 терминаллари карталарни ўқиш зоналари қулай жойлашгани туфайли контактсиз тўловлар жараёнини
жадаллаштиради ва бу ўз-ўзидан транзакцияларнинг умумий оқими тезлиги кўпайишига сабаб булади.  


move 2500.jpg

Ingenico Move 2500 / 3500


Move (2500/3500) туркуми – мақбул тўлов тажрибаси. Бу ихчам симсиз терминаллар хар қандай бизнесда идеал
ёрдамчидир, ихчамлиги ва автоном ишлаш имкони борлиги учун улардан дўконда хам, дала шароитларидаги кўчма
савдода хам фойдаланиш мумкин. Move (2500/3500) туркуми тўлов хавфсизлигининг энг қатъий стандартларига
жавоб беради, хавфсизликнинг энг сўнгги PCI PTS 5.х талаблари бўйича мувофиқлик сертификатига эга. Бу терминаллар
NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради.
Дастурий таъминотнинг мунтазам янгиланиб туриши ва кундалик қўллаб-қувватлаш бу терминалларнинг муаммосиз
ишлашини таминлайди. Move 3500 катта 3,2” экранига эга ва 3G хамда GRPS тармоқлари билан бир қаторда 4G га хам уланиш,
шунингдек зарурат бўлганда WI-FI га уланиш имконияти хам мавжуд.



Verifon.jpg

Verifone VX675


Verifone VX675 – эргономик, қулай ва мақбул тўлов терминали. Ушбу симсиз терминал хар қандай
бизнесда идеал ёрдамчидир, ундан ихчамлиги ва автоном ишлаш имкони борлиги учун дўконда хам,
дала шароитларидаги кўчма савдода хам фойдаланиш мумкин. Verifone VX675 терминали
PCI PTS 3.0 даражасидаги хавфсизликни таклиф этади. Бу терминал NFC, EMV Chip&PIN, магнит
ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. 3G ва GRPS
тизимларида ишлай олади.


Soft POS ечимлар


Ariasoft.jpg

ARIASOFT.T2P


Android смартфонида тўлов қилиш учун қарорларни тез фаоллаштириш. “HUMO” миллий тўлов тизими
ва бошқа халқаро тўлов тизимларининг карталари NFC орқали контактсиз тўловнинг стандарт протоколлари
бўйича қабул килиниши мумкин. “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” архитектураси. Бизнес логика
параметрларини ARIASOFT.HOST орқали марказлашган ҳолда ўзгартириш ва смартфон учун иловаларни
уни қайта ўчириб ёндирмасдан масофадан туриб янгилаш имкониятини беради. Савдо-хизмат кўрсатиш
корхонаси томонида транзакциялар бажарилиши сценарийси устидан тўлиқ назоратни таъминлайди.
Илова PA-DSS сертификатига эга бўлиб, бу тўловларни хавфсиз амалга оширилишини кафолатлайди.
Ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин: https://nedeks.uz/katalog/softpos/



Marta.jpg

MARTA SoftPos


Ўз смартфонингизни контактсиз тўловларни қабул қилиш учун терминалга айлантиринг. “HUMO” миллий
тўлов тизими ва бошқа халқаро тўлов тизимларининг карталари NFC орқали контактсиз тўловнинг
стандарт протоколлари бўйича қабул килиниши мумкин. Ушбу ечим тўлов терминалининг барча асосий
вазифаларини, хатто ундан хам кўпроғини бажара олади. Қулай интерфейс эса ишлашни максимал тез
ва енгил қилади. MARTA Softpos осон интеграция бўлади ва бор йўғи бир неча қадамда уланади.
Ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин:
https://marta.uz/t2p/index.html





© humocard.uz, 2018 – 2023
Sayt yaratuvchisi