Бухгалтерия ва молиявий тахлил бошқармаси бошлиғи-бош хисобчи: Рахмонов Қўлдошбек
1. Жамиятнинг иқтисодий сиёсатини, иқтисодий ривожланиш истиқболларини, иқтисодиёт йўналишларида комплекс дастурларни амалга ошириш усулларини, шу жумладан Жамиятнинг ташқи иқтисодий фаолиятини белгилашда бошқарув раиси биринчи ўринбосарига ёрдам беради.
2.Жамиятнинг иқтисодий таҳлил, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий фаолият бўйича барча турдаги ишларига бошқарма бўйича раҳбарликни амалга оширади.
3. Молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тегишли ҳолати, ишончлилиги ва такомиллаштирилишини, Жамиятнинг ижобий молиявий ҳолатини ташкиллаштиради.
4. Жамият ходимларига иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, бюджетга барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларга оид ишларни ташкил этиш.
5.Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.