Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Истеъмолчининг ўзи танлайди

12 Jul 2019

15 июлдан эътиборан банк карталари орқали операцияларни амалга оширишга оид SMS-хабарлари нархлари оширилади.  HUMO карталари эгаларига унинг муқобили – @HUMOcardbot орқали ахборот олиш таклиф этилади.

2019 йил 12 июль, Тошкент – 15 июлдан 11313 қисқа номеридан кирувчи хабарлар учун ҳақ миқдори 42,1 дан 84,2 сўмгача оширилади. Бу компаниянинг – HUMO, «INFO ZONE» МЧЖ тўлов тизимида SMS-хабарларни етказиб берувчининг харажатлари ошиши, яъни айнан мобиль оператор томонидан SMS нархларининг оширилиши билан боғлиқд.

 HUMO карталари эгаларига банк карталари орқали операциялар тўғрисида ахборот олишнинг муқобил усули –  @HUMOcardbot миллий тўлов тизимининг расмий боти ёрдамида ахборот олиш таклиф этилади.
Синов даври доирасида хизматнинг бепул кўрсатилиши давом этади. Кейинчалик фойдаланувчига танлаш имконияти тақдим этилади: у бу хизматдан ҳақ тўлаб фойдаланиши ёки хизматни узиб қўйиши мумкин. Хизматнинг нархлари кейинроқ белгиланади.

@HUMOcardbot нинг афзалликлари:
1) уй ва роумингдаги фойдаси — кирувчи SMS учун ҳақ тўланмайди;
2) Telegram мессенжернинг барча қулайликларидан фойдаланилади;
3) синов даври доирасида хизмат бепул кўрсатилади.
 
Хизматдан фойдаланиш учун банкда SMS-хабарни фаоллаштириш зарур. Банк ходимлари истеъмолчига хизматни фаоллаштиришда амалий ёрдам берадилар. Кейин телеграмм-ботни ишга тушириш ва ўз номерингизни рўйхатдан ўтказишнинг ўзи етарли бўлади. 

My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 26 Феврал 2024, 20:27 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech