Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Банкоматлар бўйича расмий хабар

Банкоматлар бўйича расмий хабар
7 Nov 2023 19:18
Банкоматлар бўйича расмий хабар

HUMO тўлов тизими банклар билан биргаликда банкоматлар орқали нақд пул йечиш амалиётларини доимий мониторинг қилиб боради. Мониторинг натижасида айрим банкоматларда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилгани сабаб, ушбу ҳолатни бартараф этиш учун банкоматлар режали профилактика мақсадида вақтинчалик ўчириб турилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, профилактика сабаб ўчирилиши режалаштирилган банкоматлар республика бўйича ўрнатилган HUMO банкоматлари жами сонининг 30 фоизидан ошмаслиги тўғрисида тижорат банкларига маълумот берилган.

Бугун ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалган "HUMO банкоматлари нақд пул бермаяпти" мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Aксинча, жорий йил HUMO ва УЗCAРД тўлов тизими банкоматларининг интеграциялашуви натижасида, аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган банкоматлар сони 2 баробарга ошган.

Эслатиб ўтамиз, ишчи ҳолатдаги (ёқилган) банкоматлар орқали карталардан нақд пул ечиш амалиётлари одатий тарзда амалга оширилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 200
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 7 October 2024, 19:57 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech