Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Диққат

Диққат
1 Nov 2019 09:37
Таъкидлаб ўтамизки, ушбу тарқатилаётган ахборот ҳақиқатга TЎҒРИ КЕЛМАЙДИ.

Тўлов амалга ошириш учун картани бошка исталган замонавий карталар сингари ўзига хос сигнал чалингунга қадар ТЕРМИНАЛГА БИР НЕЧА СОНИЯГА ТЕККИЗИШ КЕРАК. Фирибгар учун пул маблағларини ечиб олиш мақсадида инсонга бу қадар яқинлашиш жуда қийин бўлади.

Шунингдек, ҳар бир POS терминали HUMO тизимида руйхатдан утган булиши керак. РУЙХАТДАН УТИШ ЮРИДИК ШАХС, жумладан якка тартибдаги тадбиркор номига  амалга оширилади.

Банк-эквайер билан шартнома тузган ҳолда, “сотувчи-фирибгар” индентификациялаш ҳужжатларини тақдим этади, ушбу ҳужжатлар зарур бўлган ҳолларда уни аниқлаб олиш имконини беради.

Бундан ташқари, HUMO тизими шубҳали тўловлар ва уларнинг тез-тез амалга оширилишини кузатиб бориб, ушбу ҳаракатлар терминалларнинг виждонсиз ЭГАЛАРИНИ АНИҚЛАШГА ҲАМДА УШБУ МАЪЛУМОТНИ ТЕГИШЛИ ОРГАНЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИШГА ОЛИБ КЕЛАДИ.

Ҳурматли HUMO карталари эгалари, эслатиб ўтамиз, сиз SMS-хабарнома, @Humocardbot Telegram-ботдаги хабарлар, банкнинг мобил иловасидаги хабарномалар ёрдамида картангиз билан амалга ошириладиган барча операцияларни дарҳол кузатиб боришингиз мумкин.

P.S. Видеода маблағларни ечиб олиш юзасидан амалга оширилган ҳаракатлар муваффақиятсиз бўлганини кўриш мумкин: илова қилинаётган скриншотда биз “РАД ЭТИЛДИ” ёзувини ажратиб қўйдик – яъни, транзакция амалга оширилмади.

HUMO карталари – бу кўп факторли ҳимояга эга қулай замонавий тўлов воситасидир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 838
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 18 Апрел 2024, 20:46 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech