Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Humo карталари 1 майдан чиқарила бошланади

Humo карталари 1 майдан чиқарила бошланади
17 Apr 2019 10:25
1 майдан Humo миллий тўлов тизими карталарини чиқариш бошланади. Бу ҳақда Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) директори Шуҳрат Қурбонов чоршанба куни Ўзбекистон Миллий банки матбуот анжуманида маълум қилди.

Ойлик маошлар учун карталар эмиссияси — бепул, савдо экайринги учун комиссияни 0,2 фоизгача, интернет-эквайринг учун комиссия — 1 фоизгача, тизим ичида картадан картага пул ўтказмалари комиссияси миқдорининг 0,5 фоизгача бўлиши кутилмоқда. Банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш комиссияси 1 фоизгачани ташкил этади.

Ҳозирда тўлов инфратузилмаларни текшириш учун чекланган миқдорда Humo карталари чиқарилди. Улардан Марказий банк ва 20 га яқин банк ходимлари фойдаланмоқда.

«Биз Марказий банк ходимларини Humo карталарига ўтказдик ва барча банклар ўз тизимини синовдан ўтказиш учун муайян миқдордаги карталарни очиш бўйича келишдик, — деди МБ раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов. — 20 га яқин банк шундай карталарни чиқариб, ўз ходимлари маошларининг бир қисмини Humo картасига ўтказди ва ходимлардан янги тўлов тизими инфратузилмаларини синовдан ўтказишларини сўради».
Қайд этиш жоизки, «Газета.uz"да бар қатор банклар ходимлари маошларининг бир қисми мажбурий тартибда Humo карталарига ўтказилгани ҳақидаги маълумот мавжуд.

«Бу (синов — таҳр.) нима учун керак? агарда биз дарҳол бошқа ташкилот билан бошласак, тизим ишламай қолса ёки хатолик рўй берса, ўқитувчи ёки қайсидир завод ходими тезкор чора кўра олмай қолиши мумкин, — дея тушунтириш берди Марказий банк раиси ўринбосари. — Банк ходимларида эса соддароқ: у шунчаки кассага тушиб, маблағларни нақдлаштиради ва уларни ўз эҳтиёжлари учу сарфлайди. Қўшимчасига: банк ходими — муаммо нимада эканини англашда тажрибалироқ».

Humo инфратузилмалари 1000 та банкоматни ўз ичига олиб, уларнинг қиймати 6,5 млн долларни ташкил этди. Савдо шохобчалари бугунги кунга қадар 47990 та терминалга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири 120−160 доллар ва Uzcard терминалларига қараганда энг камида икки баробар арзон, деди Шуҳрат Қурбонов.

Дастлабки маълумотларга кўра, Humo лойиҳасининг қиймати 25−30 млн долларни ташкил этади. У, Ботир Зоҳидовнинг қайд этишича, давлат бюджетидан эмас, балки Марказий банк маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Бироқ бу маблағ нафақат МБ, балки банклар зиммасига ҳам юклатилади.
/ Манба: www.gazeta.uz / Кўришлар: 865
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 24 Апрел 2024, 19:06 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech