Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO миллий тўлов тизимининг фаолияти бўйича турли фикр ва саволлар келиб тушмоқда

HUMO миллий тўлов тизимининг фаолияти бўйича турли фикр ва саволлар келиб тушмоқда
19 Feb 2020 16:08

HUMO миллий тўлов тизимининг фаолияти бўйича турли фикр ва саволлар келиб тушмоқда. Баъзилари юзасидан қуйида келтирилган жавобларни тақдим этамиз.

 

Нуроний газетаси”да чоп этилган мақоладаги холатлар ва кўтарилган саволлар бўйича миннатдорчилик билдирамиз ва жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3945- сонли Қарорига асосан «Миллий банклараро процессинг маркази» МЧЖ ташкил этилган, яъни “HUMO” миллий тўлов тизими ўз фаолииятини бошлаган. Фаолиятнинг бошидан ахолига тўғри ва қулай хизмат кўрсатиш мақсадида биринчи навбатда барча савдо ва хизмат қўрсатиш объектлари тўлов терминаллари билан таъминланган ва ундан сўнг пластик карталар эмиссияси бошланган. Шу кунга қадар банклар томонидан 180 мингдан ортиқ терминаллар тарқатилган. Тарқатилган терминал ва ўрнатилган банкоматлар бўйича сайтдаги маълумот хар бир икки кунда янгиланиб туради. Жорий йилнинг январ ҳолатига кўра, банкоматлар сони 1600 дан ортди, ва яна 2000таси банклар томонидан ўрнатиб келинмоқда ва ўрнатилган банкоматлар ахолига 24 соат давомида хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари миллий тўлов тизимнинг карталаридан барча банкларнинг мобил иловалари орқали турли хизматлар учун  тўловлар, картадан картага пул ўтказмалари, ва бошқа банк хизматларидан фойдаланиш йўлга қўилган.


Баъзи савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан хар хил баҳоналар билан, картадан тўловни қабул қилишдан бош тортишлари ёки умуман терминал йуқ деган жавобни бериш холатлари учрамоқда.Бундай камчиликларни бартараф этиш мақсадида тизим иштирокчилари - тижорат банкларига қисқа муддат ичида ушбу терминалларни инвентаризация қилиш юзасидан кўрсатма берилган. Терминаллар банклар томонидан тақдим этилади ва улардан тўғри фойдаланиш юзасидан амалий кўрсатмалар мунтазам равишда бериб келинмоқда.


Банкларда пластик карталарни очилиши ва тақдим этилиши, белгиланган тартибга асосан банк мижозининг аризасига кўра амалга оширилиши кўрсатилган. Ойлик маошлар ва унга тенглаштирилган тўловларни банк пластик карталарга маълум қисмини кирим қилиниши, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги келишув ва розилиги асосида белгиланади ва банкга тақдим этилган белгиланган хужжатлар бўйича ушбу амалаиёт бажарилиши мумкин.


“Instagram” иловасида  келтирилган “HUMO” миллий тўлов тизими бўйича саволлар ва холатлар бўйича қуйдагиларни маълум қиламиз:


Ўзбекистон республикаси президентининг Қарорига асосан ташкил этилган янги “HUMO” миллий тўлов тизими,республика худудидатўлов тизимларини ривожлантириш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун фаолият олиб бориши белгилаб ўтилган. Яъни “HUMO” миллий тўлов тизимини ташкил этилиши, республикада мониполияни якунлаш ва тўлов тизимлари ўртасида очиқ рақобат мухитини яратиш натижасида ахоли учун қулай ва афзал шароитда хизмат кўрсатишни таъминлашдан иборат. Республикамиз худудида бир эмас балки бир нечта тўлов тизимларининг фаолият юритиши тўловларни амалга оширишда узлуксизлигини таъминлаш, инновацион маҳсулотларни жорий қилиш, банк хизматларининг оммабоплигини таъминлаш ҳамда энг асосийситўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш вазифалариқарорда қатъий кўрсатиб ўтилган.


Шунингдек тўлов тизимлари ўртасида рақобат мухитини яратилиши натижасида, бугунги кунда банклар томонидан пластик карталар бўйича янги турли хизматларни ва банк махсулотларини ўз мижозларига тақдим этиш учун хизмат қила бошлаганини хам кузатишимиз мумкин.


Шу билан бир қаторда ойлик маошлар учун карталарни берилиши ва маблағларни кирим қилиниши юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.Иш ҳақи картаси иш берувчининг аризасига асосан банк томонидан тақдим этилади. Корхона ва ташкилотлар ойлик маошларини, қанча миқдорини ва қайси тўлов тизим картасига ўтказилишини ўзининг ички тартибидан келиб чиққан холда, иш берувчи томонидан белгиланади. Банклар учун ўз мижозларининг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мурожаатисиз, карталарни чиқармаслиги ва маблағларни кирим қилиниши мумкин эмаслиги белгиланган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 879
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 19 Апрел 2024, 21:51 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech