Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO тўлов тизими доимо карта эгаларига ғамхўрлик қилади

HUMO тўлов тизими доимо карта эгаларига ғамхўрлик қилади
19 Mar 2020 10:10
Ўзбекистонда COVID-19 вируси туфайли жорий этилган карантин тартиби муносабати билан HUMO тўлов тизими Korzinka.uz ва Makro супермаркет тармоқларида HUMO карта эгалари учун ПИН-кодни киритиш шарт бўлмаган транзакциялар лимитини 250 000 сўмгача оширади.

Ушбу чора одамлар гавжум жойларда терминал билан жисмоний алоқани камайтириш мақсадида амалга оширилади ва мамлакатда эпидемиологик вазият нормаллашгунга қадар давом этади.

Бундан ташқари, биз буни кассалардаги жараённи тезлаштириш ва навбат кўпайишини олдини олиш учун амалга оширдик.

Бошқа савдо нуқталарида эса ПИН-код киритилмаган ҳолдаги лимит 50 000 сўмлигича сақланиб қолмоқда.

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг ва расмий маълумотларни кузатиб боринг.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 760
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 2
Охирги янгиланиш: 29 Март 2024, 10:05 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech