HUMO тўлов тизими ва BC Card Корея ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
МБПМ-да HUMO ва BC Card тўлов тизимларининг раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки мамлакат тўлов тизимлари ўртасида тўлов тармоғини яратиш, шу билан бирга, икки томонлама пул ўтказмалари тизимини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, учрашув доирасида тажриба алмашиш, технологик ечимларни яратиш, янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Кореянинг BC Card тўлов тизими дунёдаги энг инновацион ва ривожланган тизимлардан бири бўлиб, HUMO тўлов тизими — аҳоли ва бизнес учун қулай хизматларни тақдим этувчи етакчи миллий тўлов тизимидир. Ушбу икки тизимнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш фойдаланувчилар учун янада қулай ва хавфсиз тўлов ҳудудини яратади.
"Биз Кореянинг BC Card тўлов тизими вакиллари билан учрашув ўтказганимиздан хурсандмиз ва ҳамкорлигимиз ўзаро фойда келтиришига ишонамиз. Мижозларимиз қулай ва хавфсиз хизматлардан фойдаланишлари учун доимий равишда янги ечимларни яратиш ва уларни жорий этишга интиламиз. BC Card каби тажрибали мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ушбу мақсадларга эришишимизга ёрдам беради", — МБПМ директори Шуҳрат Қурбонов.
"Ўзбекистон тўлов инфратузилмасида катта салоҳиятга ега. Биз ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз ва HUMO тўлов тизими билан муносабатларимиз истиқболли бўлишига ишончимиз комил", — BC Card президенти Чои Вон Сок.
Учрашув натижалари ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилиши ва иккала тўлов тизимига стратегик мақсадларини самарали тарзда амалга ошириш имконини бериши кутилмоқда.

/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
288