Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO ва Mastercard HUMO-Mastercard-International карталарини чиқаради

HUMO ва Mastercard HUMO-Mastercard-International карталарини чиқаради
12 Jun 2020 11:16

HUMO ва Mastercard HUMO-Mastercard-International карталарини чиқаради


МБПМ ва Mastercard HUMO International лойиҳасини ишга тушириш бўйича келишувга имзо чекди. Мазкур ҳужжат HUMO-Mastercard-International қўшма карталарининг чиқарилишини кўзда тутади. Янги карта эгалари Mastercard тармоғида тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.


2020 йил, 12-июнь, Тошкент – Жорий йилнинг 12-июнида Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Mastercard халқаро тўлов тизими ўзаро Келишувга имзо чекканлари ҳақида эълон қилдилар. Унга кўра, HUMO-Mastercard-International қўшма карталарини чиқариш ишлари бошланади.


HUMO-Mastercard-International карталари эгалари Ўзбекистон ва бутун дунёда Mastercard тармоғидаги барча нуқталарда харидларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Халқаро карталар билан харидларни амалга ошириш, нақдсиз пул ўтказмаларини олиш, меҳмонхоналарда хоналарни брон қилиш, интернет орқали чипталарни харид қилиш, онлайн-дўконларда харидларни, шу жумладан хорижда онлайн-тўловларни амалга ошириш учун қулай. Карталар контактсиз технологиялар бириктирилган ҳолда чиқарилади – бу харидни амалга оширишнинг осон, қулай ва хавфсиз усули бўлиб, картани терминалга солиш шарт эмас ва тўловни амалга ошириш учун тўлов қурилмасига картани бир марта теккизишнинг ўзи етарли.


 “Биз ҳозирги пандемия билан боғлиқ шароитга қарамасдан, Mastercard билан яқин ҳамкорлигимиз янада ривожланиб бораётганидан хурсандмиз. Дунёдаги ҳолат яхшиланиб, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланиши билан HUMO-Mastercard-International карталари эгалари осонлик билан, ўз уйларидан туриб, чипталарни харид қилишлари, меҳмонхонани брон қилишлари, бошқа мамлакатда эса такси ва деярли исталган дўконда карта билан тўловларни амалга оширишлари мумкин. Умид қиламизки, тез кунлар ичида, мазкур лойиҳа туфайли карта эгалари нақд пулсиз тўлов технологияси билан боғлиқ барча қулайликларни ўзлари ҳис қила оладилар” – дея, изоҳ берди Шуҳратбек Қурбонов, МБПМ директори.


«Компаниямизнинг устувор мақсади – замонавий тўлов индустриясини ривожлантириш. Шунинг учун биз ушбу лойиҳани муваффақиятли ҳамкорлигимизнинг давоми сифатида баҳолаяпмиз ва аминманки, у фақат кенгайиб боради. Нақд пулсиз тўловлар туризмни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг мустаҳкамланишига қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилади, чунки у бозорнинг барча иштирокчилари учун очиқ, хавфсиз, самарали ва шаффоф муҳит шаклланишига олиб келади. Замонавий тўлов технологияларининг кенгайиши фуқаролар, тадбиркорлар, молия муассасалари ва давлат учун янги имкониятларни яратади», — дея, таъкидлади Mastercardнинг  Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги бош директории Рафал Трэпка.


Ҳамкорлар HUMO-Mastercard-International карталарини бевосита чиқаришига оид қўшимча хабарларни бериб борадилар.


Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ҳақида:

2019 йил 1 майдан Тошкентда HUMO янги тўлов тизими карталарининг эмиссияси бошланди. 2019 йилнинг июлида МБПМ текширишлардан муваффақиятли ўтди ва PCI DSS халқаро хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Стандарт талаблари Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган барча компанияларга тааллуқлидир. 2019 йилнинг декабрь ойидаёқ тизимга MasterCard ва Visa тўлов тизимлари қўшилди, шу ойнинг ўзидаёқ Ўзбекистонда биринчи марта метрополитеннинг барча станцияларида йўл ҳақини HUMO карталари билан контактсиз тўлаш ишга туширилди. 2020 йилнинг майида бутун республика бўйича  2800 та  банкомат ва 183 759 та терминал ўрнатилди. 

 .

Kарта эгалари ўз шаҳарларидаги карталарга хизмат кўрсатиш нуқталари тўғрисидаги ахборотни https://humocard.uz сайтида, ”Карта эгаларига” бўлимидан олиши мумкин. Бунинг учун https://humocard.uz/uz/card-holders/service-points/ иловаси бўйича бориш, ўз шаҳрини танлаш керак ва бунда  HUMO терминали қаерда ўрнатилганлиги ҳақидаги ахборот пайдо бўлади. Шунингдек, HUMO тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатадиган банкоматларнинг қаерда жойлашганлиги тўғрисида http://bit.ly/2JiRSaF ссилкаси бўйича танишиш мумкин.


МБПМни ташкил этишнинг асосий мақсади– тўловларни амалга ошириш узлуксизлигини таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларининг оммабоплигини таъминлаш ҳамда тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантиришHUMO тўлов тизимининг мақсади:

- тўлов инфратузилмасини яхшилаш;

- халқаро тизимлар билан интеграция қилиш;

- ягона тўлов майдонини яратиш.

 


Mastercard ҳақида:

Мастеркард (NYSE: MA) – тўлов индустриясида ишлайдиган, глобал технологик компания. Компаниянинг бош мақсади – хавфсиз, осон, технологик ва қулай транзакцияларни таъминлаган ҳолда, барча жабҳада устунлик берувчи рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш. Ҳимояланган маълумот ва тармоқлардан фойдаланиб, ҳамкорликлар тузиб ҳамда илҳомлантирувчи ғояга таяниб биз инсонлар, молия институтлари, ҳукуматлар ҳамда бизнесга ўзининг энг юқори имкониятларини амалга оширишда ёрдам берувчи инновация ва ечимларни тақдим қилиш. Компания маданияти ҳамда компания ичида ва ундан ташқарида қиладиган барча ишлар ахлоқ коэффициентига (decency quotient, DQ) мувофиқ аниқланади. 210 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда иш олиб боради ва ҳар бир киши учун бебаҳо имкониятларни очадиган барқарор дунёни яратишга интилади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 726
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 28 Март 2024, 21:02 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech