Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Хавфсизлик тасдиқланди

Хавфсизлик тасдиқланди
5 Aug 2019 13:36

Хавфсизлик тасдиқланди: HUMO тўлов тизимига PCI DSS Маълумотлар хавфсизлиги стандарти сертификати берилди.

     БМПМ текширувдан муваффақиятли равишда ўтди ва PCI DSS Халқаро хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлди. Стандарт талаблари Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари билан ишловчи барча компанияларга нисбатан татбиқ этилади.


     2019 йил 02 август, Тошкент шаҳри –  2019 йилнинг июль ойида Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) сертификатлаш аудити якунларига кўра 3.2.1 версиядаги  PCI DSS (Payment Card Industry Data Security Standard) хавфсизлик талабларига халқаро мувофиқлик сертификатига эга бўлди.Текширув давомида БМПМ халқаро стандартдаги ахборот хавфсизлиги юқори талабларига тўлиқ мувофиқ келишини кўрсатди ва HUMO тўлов тизими маълумотлар ҳимояси юқори даражасини тасдиқлади. 


“Биз тўлов карталари маълумотларининг ахборот хавфсизлиги ва махфийлиги масалаларига катта эътибор қаратамиз, буларни таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрамиз. Ягона халқаро хавфсизлик стандарти биз кўрсатадиган хизматларнинг юқори сифатини тасдиқлаганлиги хақида хабар қилишдан мамнунмиз. Биз глобал, хавфсиз ва ишончли инфратузилма қисми бўлганлигимиздан фахрланамиз”, – дейди Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) директори Шуҳратбек Қурбонов.


Олинган 3.2.1 версиядаги PCI DSS мувофиқлик сертификати барча қабул қилинадиган, сақланадиган ва ишланадиган маълумотлар улардан рухсатсиз фойдаланиш ҳаракатларидан юқори даражада ҳимояланганлигини, тўловларни ўтказиш тизими эса барча хавфсизликни таъминлаш талабларига тўлиқ мувофиқ келишини кафолатлайди.


 

Маълумот учун

PCI DSS ягона халқаро хавфсизлик стандарти Visa, MasterCard, American Express, Japan Credit Bureau ва Discover Card тизимлари томонидан таъсис этилган бўлиб, ташкилот ахборот инфратузилмасига ўтказиладиган, у ерда сақланадиган ва ишланадиган тўлов карталари сақловчилари тўғрисидаги маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 12 та батафсил талаблар йиғиндисидан иборат.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 512
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 23 Апрел 2024, 15:09 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech