Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Мактабларда Банклараро миллий процессинг маркази томонидан молиявий саводхонлик дарслари ўтказилди

Мактабларда Банклараро миллий процессинг маркази томонидан молиявий саводхонлик дарслари ўтказилди
30 Nov 2019 12:00

2019 йил 28 ноябрь, Тошкент шаҳри – Жорий йилнинг 27 ва 28 ноябрь кунлари Банклараро миллий процессинг маркази (БМПМ) томонидан 5-сонли ва 324-сонли ўрта мактабларнинг 6-синф ўқувчилари учун молиявий саводхонликни ошириш бўйича интерактив машғулотлар ўтказилди. Лойиҳанинг мақсади ёшларда молиявий аҳлоқ, асосли қарорлар қабул қила олиш ва шахсий пул маблағларига нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш, молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида самарадорликни оширишдан иборат бўлди.


“Молиявий саводхонлик асослари бошланғич мактабдан бошлаб сингдириладиган ғарб мамлакатларидан фарқли равишда, бизнинг диёримизда мактаб ўқувчилари кредитлар, банк карталари тушунчаларини юқори синфларда ўтиладиган иқтисодиёт дарсларидагина билиб оладилар. Биз ёшларнинг молиявий саводхонлигини шакллантиришда иштирок этиш муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз ва барчаларни ўз фарзандларига молия хавфсизлигининг асосий жиҳатларини ўргатишга чақирамиз.


Биз тўлов қандай амалга оширилиши, унинг фарқи нимадалиги, карталар нақд пул ўрнини босувчи восита сифатида, умуман, нима учун кераклиги ҳамда инсон ўзини фирибгарликдан қандай ҳимоя қилиши мумкинлиги юзасидан нақд пул ва пластик карталар ўртасидаги фарқни яққол кўрсатиб бердик. Шуни мамнуният билан таъкидлаб ўтиш керакки, кўплаб мактаб ўқувчилари пластик карталар фаолияти тамойиллари ҳақида яхши хабардор бўлиб, қизиқарли саволлар йўллаб, дарсларда фаол иштирок этдилар. Келгусида биз бундай машғулотларни бошқа мактабларда ҳам ўтказишни, шунингдек мактаблар учун яна бир неча қизиқарли лойиҳаларни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз. Ўқувчилар ҳеч қандай ҳолатларда ҳеч кимга, ҳатто кассирларга ҳам картанинг PIN-коди, серия рақами ва амал қилиш муддатини айтмаслиги кераклигини билиб олдилар, деб умид қилиб қоламиз” – дейди БМПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.


Семинарлар давомида HUMO карталари эгаларига тақдим этиладиган молиявий операциялар, шу жумладан контактсиз тўлов имкониятлари намойиш этилди. 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 746
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 20 Апрел 2024, 10:04 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech