Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Mastercard энди ҲУМО терминалларида

Mastercard энди ҲУМО терминалларида
3 Dec 2019 17:19
Энди Мастеркард карталари эгалари тўловларни бутун мамлакат бўйлаб ҲУМО терминаллари орқали амалга ошириши мумкин.

“Мастеркард билан барча техник ишларни муваффақиятли якунлаб, уни ҲУМО тизимига жорий этдик, шу йилнинг декабрь ойидан бошлаб ҲУМО терминаллари тармоғи доирасида Мастеркард карталаридан фойдаланиш имконияти пайдо бўлганлигини мамнуният билан хабар қиламиз. Биз учун мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун янада кенгроқ қулайликлар яратишга кўмаклашадиган халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда бу жуда муҳим қадам”,дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

“Биз Ўзбекистонда нақдсиз тўловлар ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларини кўриб турибмиз ва айни пайтда ҲУМО тўлов тизими терминалларида Мастеркард карталарини қабул қилишнинг бошланиши каби муҳим маррага эришилганидан жуда мамнунмиз. БМПМ билан ҳамкорликда биз бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган 170 мингдан ортиқ терминаллар тармоғини очмоқдамиз. Ишончим комилки, Мастеркард карталарининг ҲУМО терминаллари орқали қабул қилиниши Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва рағбатлантиришга кўмак беради, шунингдек ушбу янгилик тадбиркорлар ва савдо-хизмат соҳаси ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишига умид қиламан», - дейди Мастеркард нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича бош директори Игор Степанов.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 496
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 29 Март 2024, 10:05 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech