Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

МБПМ ва Visa “Visa-HUMO” кобейджинг карталарини чиқариш тўғрисида шартнома имзоладилар

МБПМ ва Visa “Visa-HUMO” кобейджинг карталарини чиқариш  тўғрисида шартнома имзоладилар
21 Sep 2020

МБПМ ва Visa “Visa-HUMO” кобейджинг карталарини чиқариш  тўғрисида шартнома имзоладилар

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Visa кобейджинг карталарини чиқариш тўғрисида шартнома имзоладилар. Лойиҳада Visa халқаро тўлов тизими билан ишлайдиган Ўзбекистоннинг барча банклари қатнашади.

Тошкент, 2020 йил, 21 сентябрь – 2020 йил 16 сентябрь куни Миллий банклараро процессинг маркази ва Visa халқаро тўлов тизими Visa-HUMO кобейджинг карталарини чиқариш тўғрисида шартнома имзоладилар. Эндиликда, Ўзбекистон аҳолиси ягона картадан мамлакат ичида ва ундан ташқарида тўловларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.

«Visa-HUMOкобейджинг картаси – фойдали ва қулай молиявий воситадир.Энди сизга валюта картасини очиш ва хизмат учун комиссияни тўлашга вақт сарфлашнинг ҳожати йўқ. Карта эгаси иккала тўлов тизимининг афзалликлари: бутун Узбекистон ва дунёнинг бошқа 200та мамлакатида Visa картаси қабул қилинадиган ҳудудлардаги савдо дўконларда товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш имконига эга бўлади», - дейди, МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Шартномага кўра, лойиҳа иштирокчилари Ўзбекистондаги Visa тўлов тизими билан ишлайдиган барча банклар ҳисобланади. Битим Visa Classic дебет картаси асосида ҳам пластик ҳам виртуал карталар ва рақамли маҳсулотлар кўринишидаги Visa-HUMO кобейджинг карталарини чиқаришни назарда тутади. Хизматлар ва қўшимча имкониятлар учун тарифлар банк томонидан белгиланади.

Лойиҳа Visa ва МБПМга мамлакатдаги банклар, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан биргаликда Ўзбекистон аҳолиси учун халқаро тўлов стандартларига жавоб берадиган хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга ва банкларнинг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.

«МБПМ билан шартноманинг имзоланиши – Visa учун стратегик қарор бўлиб,  Ўзбекистоннинг бозори ва электрон тўловлар тизимини ривожлантириш бўйича режалари тарафдори эканлигимиздан далолат беради.Visaтижоратнинг ишончли ҳаракатга келтирувчиси сифатида Марказий банкнинг нақдсиз пул тўловларининг ўсишини рағбатлантиришбўйича саъй-ҳаракатлариниқўллаб-қувватлайди ва биз бу қадамнинг бизнес ва ижтимоий ривожланишга ёрдам беришига ишонамиз», - дея таъкидлайди, Марказий Осиё мамлакатларидаги Visaнинг минтақавий менежери Алия Чыныбаева.

HUMO ва Visa томонидан бозор учун янги имкониятларнинг тақдим этилиши Марказий банк ва МБПМнинг нақдсиз тўловларни ривожлантириш бўйича биргаликдаги фаолияти туфайли амалга оширилмоқда.

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ҳакида:

2019 йил 1 майдан бошлаб Тошкентда янги HUMO тўлов тизими карталарининг эмиссияси бошланди. 2019 йил июл ойида МБПМ текширувдан муваффақиятли ўтди ва PCI DSS халкаро хавфсизлик Стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Стандарт талаблари Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган барча компаниялар учун тааллуқлидир. 2019 йил декабр ойида MasterCard ва Visa тўлов тизимлари тизимга бирлаштирилган эди, шу ойнинг ўзида Ўзбекистонда биринчи марта барча метро бекатларида йўл ҳақини тўлаш учун HUMO карталари орқали контактсиз тўлов жорий этилди. 2020 йил май ойига келиб республика бўйлаб 2800 дан ортиқ банкоматлар ва 183 759 та терминаллар ўрнатилди.

МБПМ яратилишининг асосий мақсади – тўловлар ўтказилишининг узлуксизлигини таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларининг қулайлигини ошириш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатчилик муҳитини ривожлантиришдир.

HUMO тўлов тизими қуйидагилар учун хизмат қилади:

- тўловлар инфратузилмасини такомиллаштириш;

- халқаро тизимларни интеграция қилиш;

- ягона тўлов майдонини яратиш.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 46
My.gov.uz
Ҳозир сайтда: рўйҳатдан ўтганлар - 0,
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 26 Ноябр 2020, 07:53 (GMT+5)
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech