Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO миллий тўлов тизими HUMO ва UZCARD тўлов тизимлари ўртасидаги интеграция якунлагани ҳақида э'ълон қилади

HUMO миллий тўлов тизими HUMO ва UZCARD тўлов тизимлари ўртасидаги интеграция якунлагани ҳақида э'ълон қилади
31 Jul 2023 16:09
HUMO миллий тўлов тизими HUMO ва UZCARD тўлов тизимлари ўртасидаги интеграция якунлагани ҳақида эълон қилади. Энди барча HUMO банкоматлари UZCARD карталарини қабул қилади, бу ўз ўрнида барча UZCARD карта фойдаланувчиларига қулай ва хавфсиз пул операцияларини амалга ошириш имконини тақдим этади.

Ушбу муҳим натижа мижозлар учун янги имкониятлар очмоқда, энди улар банкоматларнинг хизматидан эркин фойдаланиши ва Республика бўйича барча тижорат банкларининг HUMO банкоматларида UZCARD карталари билан турли молиявий операцияларни амалга оширишлари мумкин.

Тўлов тизимлари банкоматларининг интеграцияси миллий тўлов тизимини ривожлантириш ва барча фойдаланувчилар учун молиявий хизматларнинг қулайлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадамдир. Энди мижозлар ўз маблағларидан исталган вақтда ва HUMO банкомати жойлашган исталган нуқтада фойдаланиш имконига эга бўлади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 292
My.gov.uz
Ҳозир сайтда: рўйҳатдан ўтганлар - 0,
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 28 Сентябр 2023, 11:24 (GMT+5)
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech