Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

ҲУМО картасини танлашнинг 3 сабаби

ҲУМО картасини танлашнинг 3 сабаби
23 Oct 2019 09:35
1. Контактсиз технологиялар

ҲУМО тўлов тизими барча мижозларга бир марта тугмани босиш орқали тўловларни амалга ошириш имконини берадиган контактсиз технологиялардан фойдаланган ҳолда инноватсион тўлов усулларини таклиф этади.

2. Операциялар хавфсизлиги

Хавфсизлик биринчи ўринда туради. Ҳар бир пластик карта шахсий 4 хонали ПИН-код билан ҳимояланган, у фақат унинг эгасига маълум бўлиб, уни бошқалар томонидан ишлатиш имкониятидан ҳимоя қилади. Пластик карта йўқолган тақдирда карта эгаси картани ўз банкининг мобил иловаси орқали блоклаши ёки бириктирилган рақам орқали блоклаш буйруғи билан СМС хабар юбориши мумкин.

3. Картанинг хизмат қилиш муддати

ҲУМО тўлов тизимидаги пластик карточкалар узоқ муддатли ва ўзига хос дизайнга эга (қабариқ, локли қоплама ва бошқалар). Картадаги ёзувлар ўчиб кетмайди, бу ўз навбатида картанинг ишлаш муддатини оширади. Контактсиз тўлов имконияти картанинг хизмат муддатини янада узайтиради
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1005
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 25 Апрел 2024, 15:52 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech