Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Union Pay халқаро карталари энди HUMO тармоғида қабул қилинади

Union Pay халқаро карталари энди HUMO тармоғида қабул қилинади
23 Mar 2021 17:43
2021 йил 22 мартдан бошлаб UnionPay карта егалари HUMO тўлов тизимининг бутун тармоғи орқали контаксиз тўловлардан баҳраманд бўлишлари ва нақд пул олишлари мумкин. Мамлакатда UnionPay қабул қилиш тармоғини ривожлантириш катта аҳамиятга ега, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан маҳаллий истеъмолчиларга ва Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун қўшимча имкониятлар яратади ва умуман рақамли тизимни янада ривожлантиришга ёрдам беради. Ушбу лойиҳани ишга тушириш орқали UnionPay қабул қилиш қамрови даражаси деярли 100% га етади ва бу мамлакатнинг, айниқса Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё сайёҳлари учун туристик жозибадорлигини оширишга бевосита таъсир қилади.


«Биз илғор ва қулай ечимларни тақдим этиш ҳамда хорижий меҳмонлар учун қўшимча имкониятларни яратиш устида ишлашни давом этамиз. Мен HUMO нинг халқаро ҳамкорлари рўйҳатидан VISA ва Mastercard дан сўнг UnionPay ни ҳам ўрин олганидан хурсандман. Ишончим комилки, UnionPay халқаро карталари эгалари алоқасиз тўлов қулайликларини ижобий баҳолашади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, UnionPay карталаридан тўловларни қабул қилишни бошлаш учун тадбиркор банкка бориши шарт эмас, онлайн янгиланишдан сўнг терминал дарҳол карталар билан ишлашга тайёр бўлади», – дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбанов.

UnionPay International

UnionPay International (UPI), UnionPay  глобал бизнесини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият юритади. UnionPay International  2,400 дан ортиқ молия институтлари билан ҳамкорликда дунёнинг 180 мамлакатида қабул қилинади ва дунёнинг 68 мамлакатида UnionPay карталари муомалага чиқарилади. UnionPay International  дунёдаги энг йирик карта егалари базасига юқори сифатли, тежамкор ва хавфсиз трансчегаравий тўлов хизматларини тақдим этади ва тобора кўпайиб бораётган глобал UnionPay карта эгалари ва савдо ҳамда хизмат кўрсатиш корҳоналарига қулай маҳаллий хизматларни тақдим этади.


Шундай қилиб, МБПМ иш бошлаганидан 2 йил ўтмай, тўртта тизимнинг карталарига хизмат кўрсатишни бошлади: HUMO, Mastercard, VISA, UnionPay International .


2021-йил март ойига келиб республика бўйлаб 4 100 дан ортиқ банкоматлар ва 230 000 та терминаллар ўрнатилди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 628
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 20 Апрел 2024, 10:04 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech