Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

25 ва 26-май кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро ПЛAС-Форум бўлиб ўтди

25 ва 26-май кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро ПЛAС-Форум бўлиб ўтди
27 May 2022 18:38
25 ва 26-май кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро ПЛAС-Форум бўлиб ўтди. У самарали ҳамкорлик қилиш ва инновацион, истиқболли халқаро лойиҳаларни ишга тушириш учун бозор иштирокчилари ҳамда молия секторидаги профессионал экспертлар билан ишбилармонлик мулоқоти учун платформа бўлиб хизмат қилди.

 Форумда Миллий Банклараро Процессинг Маркази (МБПМ) ҳам иштирок етди. МБПМ директори Шуҳрат Қурбонов «Тўлов бизнеси. Барча азимутларда ривожланиш» сессияларини олиб борди ҳамда «Банклараро ҳамкорлик ва халқаро лойиҳалар. Ўзаро таъсирнинг асосий соҳалари. Миллий тўлов тизимларини интеграциялаш истиқболлари» мавзулари билан сўзга чиқди.

МБПМ ва «TBC bank» AТБ ўртасида Грузия ҳудудида Ўзбекистон банкларида очилган HUMO карталарига хизмат кўрсатиш лойиҳасини ишга тушириш бўйича келишув имзоланиши Форумнинг асосий воқеаларидан бири бўлди. 

▪️ Бу шуни англатадики, июн ойининг охири — июл ойининг бошидан HUMO карта эгалари Грузия бўйлаб саёҳат қилиш вақтида HUMO карталаридан эркин фойдаланишлари мумкин бўлади: чакана савдо нуқталарида тўловларни амалга ошириш, TBC bank банкоматлари орқали нақд пул олиш. Биринчи босқичда хизмат TBC bank Ўзбекистон томонидан чиқарилган карталар учун, кейинроқ эса бошқа банкларнинг карталари учун амал қилади. Aниқ ишга тушириш санаси кейинроқ расмий саҳифаларимизда эълон қилинади.

Янгиликларимизни кузатиб боринг ва ҲУМО Тўлов тизими ҳақидаги енг сўнгги маълумотлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 278
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 1 Май 2024, 21:59 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech