Савдо-сотиқ эквайринг – Савдо-сервис корхоналарида Товарлар ва хизматлар учун Visa International, MasterCard, UnionPay халқаро тўлов тизимлари ва Humo тўлов тизими орқали тўловни амалга оширишда, турли банк карталарини битта POS-Терминалда қабул қилиш.
Humo тўлов тизими ўзининг барча мижозларига контактсиз технология воситасида тўловларни амалга оширишнинг инновацион технологиясини таклиф этади. Бунда картани терминалнинг ўқиш қурилмасига бир маротаба тегизиш орқали, харид амалга оширилган ҳисобланади.
Асосий афзалликлари:Humo тўлов тизими ўз мижозларига контактсиз технологиялар ёрдамида тўловларни амалга ошириш инновацион усулини таклиф қилади. Бунинг учуун бизнинг барча карта ва терминалларимиз контактсиз тўлов функционали билан таъминланган. Тўлаш учун картани терминал ридерига яқинлаштиринг ва ўз ПИН кодингизни теринг. Бир уринишда тўлаш оддий ва қулай.
Контактсиз карталарнинг афзалликлари: Сония давомида маълумотларни узатилиши ҳисобига ҳисоб-китобларнинг юқори тезликда амалга оширилиши; Картадан фойдаланиш муддатини давомлилиги, чунки унинг ўқийдиган қурилма билан жисман контакти талаб этилмайди – картани ҳамёндаги махсус бўлимдан чиқариш ва қўлга олиш зарур эмас.
Ташқи магнит майдонларнинг таъсири ва магнитлашни йўқолиши сабаблари бўйича ахборотни йўқотиш хавф-хатари мавжуд эмас – картада маълумотлар 10 йилгача сақланиши мумкин. Транзакцияларнинг юқори хавфсизлиги ва ахборот ташувчисини қалбакилашни мумкин эмаслиги - тўловни амалга оширишда карта бошқа шахс қўлига тушмайди (берилмайди).
Пластик карталар эгаларига кўп имкониятлар тақдим қилинади. Энг аввало, бу хавфсизлик. Агарда пластик карта эгаси картасини йўқотса, бу унинг ўз пулини йўқотганини билдирмайди. Ҳар бир пластик карта, фақатгина карта эгасига маълум бўлган, бошқа шахслар томонидан фойдаланиш имкониятидан сақлайдиган, тўрт хонали шахсий ПИН-коди билан ҳимояланган. Пластик карта йўқотилган тақдирда, унинг эгаси ер шарининг ихтиёрий нуқтасидан банк эмитентга қўнғироқ қилиб, картанинг йўқотилганлигини маълум қилади, банк эмитент картани стоп-листга қўяди.