Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизими ҳақида

Тўлов тизими ҳақида

«HumoCard» – банк тўлов карталарига асосланган Humo тўлов тизими Ўзбекистонда ва хорижда операцияларни амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон тўлов тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва/ёки тўлов ташкилотларининг ушбу тўлов тизими оператори томонидан ўрнатилган тартиб-таомиллар, инфратузилма ва қоидаларни қўллаш орқали ўзаро ҳамкорлиги йўли билан тўловларни амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуи тўлов тизими ҳисобланади.

Humo –давлат худудида пул ҳаракатини ва хорижий тўлов тизимлари билан ўзаро муносабатларни таъминлайдиган ҳисоб-китоблар иштирокчилари, тўлов инструментлари ва воситалари, дастурий-техник воситалар, шунингдек, банклараро пул ўтказмалари тизимлари мажмуидир.

Тўлов тизимининг Оператори «Milliy banklararo protsessing markazi» («Миллий банклараро процессинг маркази») МЧЖ бўлиб, у Ўзбекистонда хорижий валютада амалга оширилган барча операциялар бўйича маълумотлар клирингини, шунингдек, «HumoCard» тўлов тизими доирасида амалга оширилган барча операциялар бўйича процессинг функцияларини бажаради. «HumoCard» тўлов тизимида миллий валютада ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк функциясини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб Клиринг маркази амалга оширади.

Humo тўлов тизимининг Оператори халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard, UnionPayInternational) билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш бўйича ишларни олиб бормоқда. Натижада Humo банк карталари билан хорижда чет эл валютасида операцияларни ўтказиш ва юқорида келтирилган тизимларнинг хорижий банкларнинг карталари орқали Ўзбекистонда операцияларни амалга ошириш имконияти яратилади. Банкларнинг «HumoCard» тўлов тизимига аъзо бўлиши ихтиёрийдир.

Ўзбекистон бўйлаб 200000дан
ортиқ терминал ўрнатилган
Ўзбекистон бўйлаб 5750 дан
ортиқ банкомат
23 миллиондан ортиқ
карталар чиқарилди
50000 сўмгача
бўлган контактсиз тўловга ПИН-КОД талаб этилмайди
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 13 Май 2024, 21:53 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech