Ҳурматли фойдаланувчилар!
Техник ишлар олиб борилаётгани сабабли @HUMOcardbot Телеграм-боти вақтинча ишламаяпти. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз. СМС-хабарнома ҳақида
"Миллий Банклараро Процессинг Маркази" АЖ СМС-хабар бериш хизматини тақдим этади.
Хизмат ҲУМО карталари эгаларига СМС-хабарлар орқали карта бўйича маблағлар ҳаракати тўғрисида маълумот олиш имконини беради.
Хизматни улаш учун қуйидагилар зарур:
• карта очилганда СМС-хабарномани улаш истаги ҳақида банк ходимларини хабардор қилиш;
• ёки (агар карта аллақачон чиқарилган бўлса) хизмат кўрсатувчи банкка ташриф буюриб, долзарб телефон рақамини айтинг. Рақам формати: +998 ХХ YYYYYYY (бу ерда ХХ - оператор коди, YYYYYYY - телефон рақами). Хизмат кўрсатувчи - "Octotelecom" МЧЖ. https://octotelecom.uz/ru/offer-1/
HUMO OTP-КОДЛАРИНИ ЮБОРИШ ХИЗМАТИ
Бир марталик олти рақамдан иборат OTP- хавфсизлик кодлари SMS-хабарлар билан 3131 қисқа рақами орқали юборилади. OTP-хизмати қуйидаги ҳолатларда талаб этилади:
✔️ Банка ёки тўлов ташкилотининг янги иловасига картани улаш.
✔️ Веб-сайтларда банк картаси орқали онлайн-транзакцияларни тасдиқлаш. OTP-кодларни олиш шартлари:
📌 OTP-код фақат картанинг боғланган мобил рақамида ижобий баланс мавжуд бўлганда юборилади.
📌 SMS-хабар юбориш хизмати «Octotelecom» МЧЖтомонидан кўрсатилади.
📌 SMS-хабар юбориш қиймати контент-провайдер тарифларига мувофиқ белгиланади.
🔗 Жамоат офертаси билан танишиш учун ҳаволага ўтинг: https://octotelecom.uz/ru/oferta/ https://octotelecom.uz/en/offer/ https://octotelecom.uz/uz/-1/ ⚠️ Муҳим маълумот:
✅ OTP-код махфий маълумот ҳисобланади. Уни ҳеч қачон учинчи шахсларга берманг, ҳатто агар улар ўзини банк ёки тўлов тизими ходими деб таништирса ҳам! Агар кимдир сиздан OTP-кодни сўраса – бу фирибгарлик холати бўлиши мумкинлигини унутманг!
✅ OTP-код сизнинг тўлов хавфсизлигингизни таъминлайди ва картангизни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилади.
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш:
10 July 2025, 16:32 (GMT+5)
Матнда хатоликни кўрдингизми?
Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER