Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Онлайн НКМ

HUMO тўлов тизими билан интеграция жараёнидан

ўтган ва HUMO миллий тўлов тизими карталари

орқали тўлов қабул қила оладиган Онлайн-НКМ

ускуналар рўйхати келтирилган.

 



image_2024-11-22_12-04-16.png


А-Pay P10

●Humo ва Visa орқали нақдсиз тўлов қабул қилиш
●Ягона QR орқали Uzcard қабул қилиш
●Маркировка билан ишлаш учун ўрнатилган профессионал сканер
●QR орқали тўлов: А-Pay, Click, Payme, Oson, Paynet
●СБП орқали Россия карталарини қабул қилиш
●Tasnif билан интеграция

Замонавий А-Pay P10 онлайн-кассаси — бизнес учун ишончли ёрдамчингиз! Қурилма Android 11 GO операцион тизимида ишлайди, қулай интерфейс ва юқори иш тезлигини таъминлайди. Касса 4G-алоқа, Bluetooth ҳамда тез қувватланиш ва уланиш учун USB-C порти билан жиҳозланган. Катта экран фойдаланиш жараёнини максимал даражада қулайлаштиради, ўрнатилган сканер эса ҳар қандай мураккабликдаги штрихкодларни бир зумда ўқийди. 2500 mAh сиғимли аккумулятор 24 соатгача узлуксиз ишни таъминлайди. Касса магнитли ҳамда NFC ва EMV Chip&PIN ёрдамида контактсиз банк карталарини ҳам қабул қилади. Қурилма сўнги хавфсизлик талабларига жавоб берадиган PCI PTS 5.х сертификатига эга.



Uzkassa N5.jpg
UZKASSA N5 (Android)


Uzkassa N5 – тўловлар хизматлари соҳасида замонавий ёндашувни таклиф этади. Бу симсиз терминал
хар қандай бизнесда идеал ёрдамчидир, батареясининг юқори ҳажмли эканлиги туфайли ундан дўконда хам,
кўчма савдодашароитларидаги  хам фойдаланиш мумкин. Uzkassa N5 тўлов хавфсизлигининг энг қатъий
 стандартларига жавоб беради, хавфсизликнинг энг сўнгги PCI PTS 5.х талаблари бўйича мувофиқлик
сертификатига эга. Бу терминал NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида
тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. Терминалда мобил алоқани хам, шунингдек,
Wi-Fi, Bluetooth тизимларини қўллаб қувватлаш мавжуд.

Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “SPECIAL TEXNOSOFT” MCHJ (https://support24.uz/)




SmartOne.jpg

SmartOne P1000 / P2000L / BANK PRO (Android)

  •          Комплекс ечим
  •          NFC ёрдамида тўловлар
  •          Хавфсизликнинг энг сўнгги талабларига жавоб берадиган қулай сенсорли экран
  •          POS терминал онлайн НКМ каби, 3 таси 1 да ёки 4 таси 1 да ишлай олади

SmartOne Bank мобил кассаси кичик ва ўрта бизнесда, шунингдек, хар қандай хизмат кўрсатиш
сохаларида тўловларни қабул қилиш воситаси сифатида фойдаланишга мўлжалланган.
Мобил касса ўлчамлари ихчамлиги ва кафтда қулай жойлашиши уни курьерлик хизматларида
ва логистик компанияларда самарали ишлатилишига ёрдам беради. Касса тўловларни қабул
қилиш ва ассортимент билан ишлаш учун зарур бўладиган барча дастурий таъминот билан жихозланган.
Қурилма с5” дисплейли Android базасида, 7,6v 4000/3000/2500 mAh кучли аккумулятори билан,
ўрнатилган 1D/2D штрих код сканерли ва тўловларни NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз
банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятига эга.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Smart One Club” MCHJ
(https://smartone.uz/)

Tactilion P2000L.jpg

Tactilion P2000L (Android)

  •          Тўлиқ онлайн тўлов терминали ва “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” тизими бўйича ишлайдиган НКМ
  •          NFC ёрдамида тўловлар
  •          Хавфсизликнинг энг сўнгги талабларига жавоб берадиган қулай сенсорли экран
  •          POS терминал онлайн НКМ каби, 2 таси 1 да ёки 3 таси 1 да ишлай олади

Tactilion P2000L – ишончли Android терминал бўлиб, “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” ноёб
технологияси бўйича ишлайди. Бу симсиз терминал хар қандай бизнесда идеал ёрдамчидир,
батареясининг юқори ҳажмли эканлиги туфайли ундан дўконда хам, етказиб бериш соҳасида хам
фойдаланиш мумкин. Бу терминал тўлов хавфсизлигининг энг қатъий стандартларига жавоб беради,
хавфсизликнинг энг сўнгги PCI PTS 5.х талаблари бўйича мувофиқлик сертификатига эга.
Бу терминал NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга
ошириш имкониятини беради. “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” технологияси терминал ишини
кўп қиррали такомиллаштириш ва терминал дастурий таъминотини бир лахзада янгилаш имкониятини беради.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Nadeks-Service” MCHJ
(https://nadeks.uz/katalog/kassa/)




Cashbox.jpg

CASHBOX (Android)


CASHBOX – чегарасиз имкониятларга эга бўлган ихчам онлайн касса: назорат-касса машинаси + банк терминали.
Офлайн ва онлайн режимларида ишлайди. Терминал бизнесни автоматлаштириш, шунингдек омбор ҳисобини
юритиш, кассирларни назорат қилиш ва ҳисоботни юритиш имкониятларига эга. Қулай сенсорли экран кассирга
тез ва самарали ишлаш имкониятини беради. Бу терминал NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк
карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “TSS CENTER” MCHJ
(https://www.cashbox.uz/)

“HUMO” миллий тўлов тизими билан Ingenico терминаллари орқали ишлайдиган НКМлари:

merkuriy 115.jpg

МЕРКУРИЙ-115Ф-УЗ

НКМ ихчам касса машиналари туркумига киради, жами касса операцияларини, шунингдек, хисоб, назорат
операцияларини, хисобот хужжатлари тузилишини бажаради ва бир кассирнинг ишини таъминлайди.
НКМ қувватни 220в кучланишли тармоқдан хам, ўзига ўрнатилган аккумулятордан хам олиши НКМни кичик
савдо шахобчаларида, палаткаларда ва лотокларда хам бемалол ишлашини таъминлайди.
Аккумуляторнинг ишлаш вақти қайта қувватлантирилмаган ҳолатда 30 соатни ташкил этади.
“Humo” карталари бўйича ишлаш имконияти смарт пин-пад Ingenico Lane3000, IPP320 ёки
Ingenico Desk 3500 ёки Move 2500 қурилмаларидан фойдаланилгандагина мумкин бўлади.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Onlinekassa” MCHJ
(oaofoton.uz/)

Orion 002.jpg

ОРИОН-105Ф-УЗ

Универсал НКМ барча касса операцияларини, хисобга олиш ва назоратни, чек чоп этишни, харидлар
электрон журналини, ҳисобот хужжатларини бажаради. Машина 2 та кассирни бир вактда ишлашига
ва 4 та бўлимга хизмат кўрсатишга мўлжалланган, оддийлиги ва ишлатишга қулайлиги, юқори тезликда
чоп этиши билан ажралиб туради ва тармоқдаги кучланишни сезиларли тебраниши вақтида хам барқарор
ишлашни таъминлайди. Қувватни ўзига ўрнатилган 6в кучланишли аккумулятордан ва НКМ жамланмасига
кирувчи электрон блок орқали 220в кучланишли тармоқдан олади. “Humo” карталари бўйича ишлаш
имконияти смарт пин-пад Ingenico Lane3000, IPP320 ёки Ingenico Desk 3500 ёки Move 2500 қурилмаларидан
фойдаланилгандагина мумкин бўлади.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Onlinekassa” MCHJ (oaofoton.uz/)

Semurg.jpg

SIMURG 001

Оддий ва ишлатишга қулай замонавий онлайн касса машинаси бўлган SIMURG 001 иқлим ўзига хосликларини,
талабларини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ва тайёрланади. Савдо, умумий овқатланиш
ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида муваффақиятли фойдаланиб келинмоқда. SIMURG 001 Wi-Fi ва Ethernet (LAN)
базавий функционалига эга, шунингдек маълумотларни хар қандай мобил тармоқларда узатиш учун модем билан
жихозланиши мумкин. Фойдаланувчи уни компютер, планшет, шунингдек сканер, USB клавиатура, Micro SD cards,
USB флеш жамлагич ва фискал маълумотларни жамлаш ва узатиш блоки билан бирлаштириш имкониятига эга.
Шунингдек, қурилмада тўлов шаклларини аниқлаш имконияти кўзда тутилган: нақд, пластик карта, корпоратив
пластик карта ёки иккала тўлов турлари орқали аралаш тўловни амалга ошириш. “Humo” карталари бўйича ишлаш
имконияти смарт пин-пад Ingenico Lane3000, IPP320 ёки Ingenico Desk 3500 ёки Move 2500 қурилмаларидан
фойдаланилгандагина мумкин бўлади.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Гаров тараққиёт НКМ” MCHJ
(https://txkm.uz/)



Эълон
Ҳажми: 192.52 KB
Формат: pdf

Сотув бўйича қўлланма
Ҳажми: 16.96 MB
Формат: pdf


Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 6 February 2025, 11:05 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech