Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Терминаллар

image001


Ingenico Lane/3600




Lane/3600 серияси — чакана савдо ва хизматлар соҳасида тўловларни қабул қилиш учун замонавий ечим. Ихчам Smart PIN Pad касса тизимлари билан интеграция учун мўлжалланган ва жадал, хавфсиз ҳамда қулай тўлов жараёнини таъминлайди.


Терминал PCI PTS долзарб хавфсизлик талабларига жавоб беради, EMV chip&PIN, магнит тасма ва контактсиз банк карталарини қўллаб-қувватлайди.


Lane/3600 3,5" ёрқин, рангли дисплейи, қулай клавиатура билан жиҳозланган ва Ethernet, USB ҳамда RS232 орқали уланишни қўллаб-қувватлайди, бу POS-тизимлар билан мослашувчан интеграцияни таъминлайди. Ишончли конструкция ва юқори унумдорлик қурилмани интенсив касса ҳудуди учун оптимал танловга айлантиради.




image002


SUNMI P3


Тўловларни қабул қилиш ва бизнесни автоматлаштириш учун мобил ечим



SUNMI P3 — чакана савдо, кафе, ресторанлар, етказиб бериш хизматлари ва кўчма савдо нуқталари учун замонавий мобил Smart POS-терминал. Қурилма битта корпусда тўлов терминали, чек принтери ва Android-қурилма функционалини бирлаштириб, мижозларга қулай ва жадал хизмат кўрсатиш жараёнини таъминлайди.


Терминал банк карталарини қабул қилишни (магнит тасма, EMV chip&PIN), контактсиз тўловларни (NFC), шунингдек мобил ҳамёнларни қўллаб-қувватлайди. Замонавий хавфсизлик талабларига жавоб беради ва банк ДТ ҳамда касса тизимлари билан интеграцияда қўлланилиши мумкин.



SUNMI P3 6,745" HD+ дисплейи билан жиҳозланган, Android 11 Go’да ишлйди, 2G/3G/4G, Wi-Fi ва Bluetooth’ни қўллаб-қувватлайди. Ўрнатма юқори тезликдаги принтер (70 мм/с.гача) чекларни тезда чоп этишни таъминлайди, ечиладиган аккумулятор батареяси эса, иш куни давомида барқарор автоном ишлашни кафолатлайди.

Ишончли конструкция ва замонавий дизайн SUNMI P3ни юқори юкламали бизнес учун универсал ечимга айлантиради.




image003 image004


SUNMI P3H Dual


SUNMI P3H Dual — бу чакана савдо, ресторанлар, кафе ва мобил хизматлар учун ишлаб чиқилган иккита экранли, замонавий Android-POS қурилмадир. У тўловларни қабул қилиш, чек чиқариш, штрих-кодларни ўқиш ва ахборотни мижоз учун иккинчи экранга чиқариш функцияларини ўзида жамлайди.



Иккита дисплей:


Қудратли платформа: Octa-Core процессор ва 4 GB RAM + 64 GB ROM хотира – иловаларнинг бир маромда ишлаши учун. ОТ: Android базасидаги SUNMI OS (мослашувчанлик ва иловалар ўрнатилиши имкониятини таъминлайди). Термопринтер: 58 мм.ли қоғоз роликларда юқори тезликда чеклар чоп этиш (~70 мм/с). Алоқа: 4G, Wi-Fi, Bluetooth ва GPS – исталган жойда онлайн-ишлаш учун. Батарея: қудратли аккумулятор, у иш куни давомида ишлашни таъминлайди. Контактсиз NFC-тўловларни, EMV чипи ва магнит тасмали карталарни қўллаб-қувватлаш. QR-кодлар ва мобил ҳамёнлар билан ишлайди. Банк транзакциялари учун хавфсизлик сертификацияси. Иккита дисплей мижозларга харид суммасини ва тўлов жараёнининг ўзида эслатмаларни кўрсатиб, операциялар шаффофлигини ва мижозлар ишончини оширади. Қулайлик ва тезлик – қурилма тўловларни тезда қайта ишлайди ҳамда бизнес-иловаларни қўллаб-қувватлайди. Кўп функционаллик: касса, товарлар ҳисоби, штрих-кодни сканерлаш ва сотувлар жараёнларини бошқаришга мос келади. Ихчамлик ва ишончлилик: ҳар куни фаол фойдаланиш учун енгил, мустаҳкам корпус.




image005


Sunmi P3H


Sunmi P3H — катта экранли, савдо ва сервисда универсал фойдаланиш учун яратилган қудратли Android‑POS‑терминал. Чакана савдо, ресторанлар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталарида самарали ишлаш учун юқори унумдорликни, замонавий тўлов қабул қилиш усуллари ва мультимодал функцияларни бирлаштиради.



Асосий характеристикалари:




image006



Sunmi P2


SUNMI P2 — бу ихчам ва функционал Android-POS терминал бўлиб, тўловларни қабул қилиш ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва мижозларга сервис хизматларини кўрсатишда ишлатиш учун мўлжалланган.

Android операцион тизими – қулай ва фойдаланувчи учун тушунарли. Кассир қулай ишлаши учун ёрқин сенсорли экран. 4G, Wi-Fi ва Bluetooth қўллаб-қувватлови — исталган муҳитда барқарор уланиш. Тезкор процессор ва бизнес-иловалар учун етарлича хотира сиғими. Контактсиз NFC-тўлов, EMV Chip & PIN — чип-карта бўйича хавфсиз тўловлар, магнит карталарни қўллаб-қувватлаш, QR-тўлов ва мобил ҳамёнлар билан ишлаш. Ихчам ва енгил дизайн – қўлда ушлаш ёки пештахтада фойдаланишга қулай. Транзакцияларни тезда қайта ишлаш – харидорларга хизмат кўрсатишни тезлаштиради.

Бизнес-иловаларга мослашувчанлик – касса ДТни, ҳисоб-китоб дастурлари, инвентаризация ва бошқаларни ўрнатиш мумкин. Ишончли ва хавфсиз – қурилма тўлов хавфсизлиги стандартларига мувофиқ келади. Мобиллик – савдо нуқталари, курйерлик етказиб беришлари, кўчма савдо ёки кафелар учун идеал мос келади. 




image007


SUNMI P2 PRO


SUNMI P2 PRO — бу қудратли ва универсал портатив Android-POS терминал бўлиб, катта сенсорли экранга, ўрнатма принтерга эга, у барча кенг тарқалган тўлов усулларини қўллаб-қувватлайди. Чакана савдо, ресторанлар, курйерлик етказиб беришлари ва кўчма савдо нуқталарига мос келади.


Операцион тизим: Android (Sunmi OS) — иловалар ва касса ДТ осон ўрнатилади. Экран: катта, сенсорли 5,99″ HD+ дисплей — бошқариш ва маълумотлар киритиш қулай. Процессор: Quad-core 1.4Hz — узлуксиз ишлаш ва тезкорлик. Хотира: 1–2 ГБ RAM ва 8–16 ГБ ички хотира — иловалар ва маълумотлар учун етарли. Батарея: ўрнатма аккумулятор кун бўйи ишлашга етади. Принтер: чеклар учун ўрнатма термопринтер (тасма кенглиги ~58 мм). Алоқа: 4G, Wi-Fi, Bluetooth, барқарор алоқа учун иккита SIM-карта қўллаб-қувватланади. Барча турдаги тўловларни қўллаб-қувватлаш: EMV чип, магнит тасма, NFC (контактсиз), QR-кодлар. Банк карталари, смартфонлар ва бошқа контактсиз услублар билан тўлашда қўл келади. Катта ёрқин экран — содда интерфейс ва фойдаланувчи учун ишлаш қулайлиги. Барча тўлов усуллари — ҳар қандай бизнес учун универсаллик.

 



image008


SUNMI P2 Smart PAD


SUNMI P2 Smart PAD — бу чакана савдо, ресторанлар, кафе, офислар ва бошқа тижорат нуқталарида тўловларни қабул қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш учун Android-POS терминал. Қурилма кассада ёки ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ҳудудида қулай ва тезкор хизмат кўрсатишни мўлжаллаб лойиҳалаштирилган.

Операцион тизим: SUNMI OS (Android 9.0 базасида) — тезкор ва барқарор ишлаш. Процессор: тўрт ядроли Cortex-A53 1.3 GHz –вазифаларни узлуксиз қайта ишлаш учун. Экран: йирик 4″ рангли горизонтал сенсорли дисплей — маълумотларни киритиш ва кўриш учун қулай интерфейс. Хотира: 1 GB RAM + 8 GB Flash ёки 2 GB RAM + 16 GB Flash вариантлари — бизнес-иловалар учун мос келади. Алоқа: Wi-Fi, Bluetooth ва Ethernet (LAN) — тармоққа барқарор уланиш. Клавиатура: эргономик PIN-пад, маълумотлар киритиш қулай бўлиши учун тагчироқли. Барча кенг ёйилган тўлов усулларини қўллаб-қувватлаш: EMV Chip & PIN, Chip & Sign. Контактсиз NFC-тўловлар. Эргономик дизайн: катта горзонтал экран ва қулай клавиатура тез ва аниқ киритишни таъминлайди. Яхшиланган фойдаланувчи тажрибаси: қурилма кассирлар ва мижозлар учун оптималлаштирилган – тўлов нуқтасида хизмат кўрсатишни тезлаштиради. Ишончлилик: чанг ва сачрашлардан ҳимояли ишончли конструкция фаол ишлатишда ёрдам беради. Турли сценарийларга мос келади: мустақил қурилма сифатида ишлатиш, шунингдек бошқа POS-тизимлар ва касса терминаллари билан интеграциялаш мумкин. 


Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 26 November 2026, 11:43 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech