Янги авлод терминалларида тўловлар иловаларни бошқариш
NFC тўловлар: қулай истеъмол тажрибаси
Хавфсизликнинг энг қатъий талабларига мос эканлиги
Қулай карта ридерлари ва иловалар менюси туфайли тўлов жараёнининг қулайлиги.
Desk 3500 узлуксиз тўловнинг ноёб тажрибасини таклиф этади. Терминал TELIUM иловаларини бошқаради ва келажак хавфсизлиги стандартларига жавоб беради. Терминал NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. Терминал Desk 3500 Ethernet ва модем орқали алоқа каналлари, шунингдек симсиз алоқа каналлари: GPRS, Dual SIM - билан жихозланган бўлиб, улар алоқа учун сарф-харажатларни мақбуллаштириш имкониятини беради. Desk 3500 терминаллари карталарни ўқиш зоналари қулай жойлашгани туфайли контактсиз тўловлар жараёнини жадаллаштиради ва бу ўз-ўзидан транзакцияларнинг умумий оқими тезлиги кўпайишига сабаб булади.
Ingenico Move 2500 / 3500
Электр йўклигида ва тармоқ носозликлари рўй берганда тўловлар қилиш имкони мавжудлиги
NFC ёрдамида тўловлар
Ишончли, самарали, арзон ва хавфсиз
Move (2500/3500) туркуми – мақбул тўлов тажрибаси. Бу ихчам симсиз терминаллар хар қандай бизнесда идеал ёрдамчидир, ихчамлиги ва автоном ишлаш имкони борлиги учун улардан дўконда хам, дала шароитларидаги кўчма савдода хам фойдаланиш мумкин. Move (2500/3500) туркуми тўлов хавфсизлигининг энг қатъий стандартларига жавоб беради, хавфсизликнинг энг сўнгги PCI PTS 5.х талаблари бўйича мувофиқлик сертификатига эга. Бу терминаллар NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради. Дастурий таъминотнинг мунтазам янгиланиб туриши ва кундалик қўллаб-қувватлаш бу терминалларнинг муаммосиз ишлашини таминлайди. Move 3500 катта 3,2” экранига эга ва 3G хамда GRPS тармоқлари билан бир қаторда 4G га хам уланиш, шунингдек зарурат бўлганда WI-FI га уланиш имконияти хам мавжуд.
Soft POS ечимлар
ARIASOFT.T2P
Тўловларни Android смартфонида қабул қилиш
NFC ёрдамида тўловлар
“Енгиллаштирилган дастурий таъминот” технологияси
Android смартфонида тўлов қилиш учун қарорларни тез фаоллаштириш. “HUMO” миллий тўлов тизими ва бошқа халқаро тўлов тизимларининг карталари NFC орқали контактсиз тўловнинг стандарт протоколлари бўйича қабул килиниши мумкин. “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” архитектураси. Бизнес логика параметрларини ARIASOFT.HOST орқали марказлашган ҳолда ўзгартириш ва смартфон учун иловаларни уни қайта ўчириб ёндирмасдан масофадан туриб янгилаш имкониятини беради. Савдо-хизмат кўрсатиш корхонаси томонида транзакциялар бажарилиши сценарийси устидан тўлиқ назоратни таъминлайди. Илова PA-DSS сертификатига эга бўлиб, бу тўловларни хавфсиз амалга оширилишини кафолатлайди.
Ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин: https://nedeks.uz/katalog/softpos/
MARTA SoftPos
Тўловларни Android смартфонида қабул қилиш
NFC ёрдамида тўловлар
Сизнинг тўлов картангиз бўйича транзакциялар оқими устидан тўлиқ назорат
Электрон чекларни юбориш
Ўз смартфонингизни контактсиз тўловларни қабул қилиш учун терминалга айлантиринг. “HUMO” миллий тўлов тизими ва бошқа халқаро тўлов тизимларининг карталари NFC орқали контактсиз тўловнинг стандарт протоколлари бўйича қабул килиниши мумкин. Ушбу ечим тўлов терминалининг барча асосий вазифаларини, хатто ундан хам кўпроғини бажара олади. Қулай интерфейс эса ишлашни максимал тез ва енгил қилади. MARTA Softpos осон интеграция бўлади ва бор йўғи бир неча қадамда уланади.
Ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин: https://marta.uz/t2p/index.html
SmartOne P1000 / P2000L / BANK PRO (Android)
Комплекс ечим
NFC ёрдамида тўловлар
Хавфсизликнинг энг сўнгги талабларига жавоб берадиган қулай сенсорли экран
POS терминал онлайн НКМ каби, 3 таси 1 да ёки 4 таси 1 да ишлай олади
SmartOne Bank мобил кассаси кичик ва ўрта бизнесда, шунингдек, хар қандай хизмат кўрсатиш
сохаларида тўловларни қабул қилиш воситаси сифатида фойдаланишга мўлжалланган.
Мобил касса ўлчамлари ихчамлиги ва кафтда қулай жойлашиши уни курьерлик хизматларида
ва логистик компанияларда самарали ишлатилишига ёрдам беради. Касса тўловларни қабул
қилиш ва ассортимент билан ишлаш учун зарур бўладиган барча дастурий таъминот билан жихозланган.
Қурилма с5” дисплейли Android базасида, 7,6v 4000/3000/2500 mAh кучли аккумулятори билан,
ўрнатилган 1D/2D штрих код сканерли ва тўловларни NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз
банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятига эга.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Smart One Club” MCHJ
(https://smartone.uz/)
Tactilion P2000L (Android)
Тўлиқ онлайн тўлов терминали ва “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” тизими бўйича ишлайдиган НКМ
NFC ёрдамида тўловлар
Хавфсизликнинг энг сўнгги талабларига жавоб берадиган қулай сенсорли экран
POS терминал онлайн НКМ каби, 2 таси 1 да ёки 3 таси 1 да ишлай олади
Tactilion P2000L – ишончли Android терминал бўлиб, “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” ноёб
технологияси бўйича ишлайди. Бу симсиз терминал хар қандай бизнесда идеал ёрдамчидир,
батареясининг юқори ҳажмли эканлиги туфайли ундан дўконда хам, етказиб бериш соҳасида хам
фойдаланиш мумкин. Бу терминал тўлов хавфсизлигининг энг қатъий стандартларига жавоб беради,
хавфсизликнинг энг сўнгги PCI PTS 5.х талаблари бўйича мувофиқлик сертификатига эга.
Бу терминал NFC, EMV Chip&PIN, магнит ва контактсиз банк карталари ёрдамида тўловларни амалга
ошириш имкониятини беради. “Енгиллаштирилган дастурий таъминот” технологияси терминал ишини
кўп қиррали такомиллаштириш ва терминал дастурий таъминотини бир лахзада янгилаш имкониятини беради.
Техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХМ): “Nadeks-Service” MCHJ
(https://nadeks.uz/katalog/kassa/)
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш:
7 October 2024, 19:57 (GMT+5)
Матнда хатоликни кўрдингизми?
Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER