Маълумотларнинг бошқа қисмлари картада жойлашган микропроцессор(чип)га ёзилади. Чипдаги маълумотлар карт-ридер деб номланадиган махсус қурилмалар воситасида ўқилади. Электрон терминаллар(РОS-терминаллар), шунингдек нақд пулларни берадиган автоматик қурилмалар(банкоматлар) карт-ридерлар билан жиҳозланган.
«HUMO» карталарини муомалага чиқарган тижорат банкларининг тўлиқ рўйхатини ҳавола қилинаётган манзилда кўриш мумкин.