Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO ва Elcart тўлов тизимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

HUMO ва Elcart тўлов тизимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
12 Jun 2023 17:20
2023-йилнинг 12-июн куни Бишкек шаҳрида “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (HUMO тўлов тизими, Ўзбекистон Республикаси) ва “Банклараро процессинг маркази” ЁAЖ (“Elcart” тўлов тизими, Қирғизистон Республикаси) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари, хусусан, HUMO ва Elcart карталарини ўзаро эквайринг қилиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, интернет тўловларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шу жумладан фирибгарликка қарши курашиш ва белгиланган мақсадларни босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш, қўшма лойиҳани ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 300
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 2
Охирги янгиланиш: 17 Май 2024, 12:22 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech