Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

«МБПМ» АЖ HUMO брендининг янги корпоратив сайтини ишлаб чиқиш ва humo.uz домен номини сотиб олиш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш учун очиқ танлов эълон қилади.

«МБПМ» АЖ HUMO брендининг янги корпоратив сайтини ишлаб чиқиш ва humo.uz домен номини сотиб олиш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш учун очиқ танлов эълон қилади.


Лойиҳа асосланиши:

HUMO рақамли иштирокини модернизация қилиш, ҳамкор банклар, тўлов ташкилотлари ва бизнес вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қулайлигини ошириш, шунингдек, корпоратив сайтни регулятор талабларига мувофиқлаштириш мақсадида веб-дастурчини танлаш бўйича тендер ўтказиш режалаштирилмоқда.


Танловнинг мақсади:

HUMO янги корпоратив сайтини сифатли ишлаб чиқиш, созлаш ва ишга тушириш учун зарур ресурслар, компетенциялар ва тажрибага эга бўлган профессионал пудратчи ташкилотни танлаш.


Танлов предмети:

Тендер тартиб-таомили доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:

  • Молия сектори ташкилотлари, банклар ва давлат ташкилотлари учун корпоратив сайтларни ишлаб чиқишда тасдиқланган тажрибага эга бўлган пудратчиларни саралаб олиш;
  • Тендер иштирокчиларининг тижорат таклифлари, техник ечимлари ва дизайн-концепцияларини қабул қилиш ҳамда таҳлил қилиш;
  • Таклифларни қиймати, сифати, амалга ошириш муддатлари, пудратчиларнинг тажрибаси ва компетенцияларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш;
  • Энг афзал тижорат шартлари ва мақбул техник ечимни таклиф этган пудратчини танлаш;
  • Тасдиқланган техник топшириққа мувофиқ янги сайтни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, шу жумладан дизайн яратиш, контентни бошқариш тизимини (CMS) жорий этиш, ички тизимлар билан интеграция қилиш ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этиш;
  • Сайтни ишлаб чиқиш бўйича пудратчини танлашдан ташқари: Humo.uz домен номини сотиб олиш.
  • Ишлаб чиқишни бошлашнинг дастлабки режаси: 2026 йил 20 ноябрь.
  • Тижорат эксплуатациясига топширишнинг дастлабки режаси: 2027 йил 20 март.


Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

Иштирок этишга зарур тажриба, ресурслар ва малакага эга бўлган ташкилотлар қўйилади. Иштирокчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Банклар, молия ташкилотлари ва давлат сектори учун корпоратив сайтларни ишлаб чиқишда тасдиқланган тажрибага эга бўлиш;
  • Штатида малакали мутахассисларга (дизайнерлар, дастурчилар, интеграция ва ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар) эга бўлиш;
  • Ишларни белгиланган муддатларда бажариш учун зарур техник ва ташкилий ресурсларга эга бўлиш;
  • Амалга оширилган лойиҳалар портфели ва шунга ўхшаш ишларни бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;
  • Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш.


Тақдим этиладиган ҳужжатлар ва материаллар:

  • Белгиланган шаклдаги иштирок этиш учун ариза.
  • Рўйхатдан ўтиш ва таъсис ҳужжатлари, ИФУТ (ОКЭД).
  • Ҳаволалар кўрсатилган портфолио + тавсиянома хатлари.
  • Жамоа рўйхати, уларнинг роллари ва асосий мутахассисларнинг CV (резюме)си.
  • 2 йиллик молиявий ҳисобот, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома.
  • Техник ечим тавсифи ва лойиҳага ёндашув.
  • Концепт-дизайн (бош саҳифа + ички саҳифа).
  • Тижорат таклифи (босқичлар бўйича қиймати ва муддатлари).
  • Кафолат хатлари (ЎзРда хостинг, NDA, ҳуқуқларни топшириш).


Ўтказиш шакли:

Очиқ танлов.


Тижорат таклифларини топшириш муддати:

2026 йил 14-октябргача (шу куни ҳам).


Аризаларни топшириш тартиби:

Тижорат таклифлари, техник ечимлар ва дизайн-концепциялар электрон шаклда tender@nmpc.uz манзили бўйича қабул қилинади.

Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 1.78 MB



 
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 9 October 2026, 15:03 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech