«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ «Baxtli Yuzlik» реклама акциясининг финал ўйинини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича очиқ танлов эълон қилади
Лойиҳанинг асосланиши:
«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ «Baxtli Yuzlik» реклама акциясининг якуний босқичи ҳисобланган финал ўйинини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида мазкур хизматларни харид қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида финал тадбирини ташкил этиш ва техник жиҳатдан таъминлаш, саҳна ва тадбир майдонини жиҳозлаш ҳамда безатиш, фото ва видеотасвирга олиш, бошловчилар ва санъаткорларни жалб этиш, бош соврин соҳибини аниқлаш маросимини ўтказиш ҳамда тадбирни сифатли ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш назарда тутилади.
Танлов мақсади:
Буюртмачи талабларига мувофиқ финал тадбирини сифатли ва белгиланган муддатларда ташкил этиш ҳамда ўтказиш имкониятига эга малакали подрядчи ташкилотни танлаш.
Батафсил техник талаблар техник топшириқда келтирилган.
Танлов шакли:
Очиқ танлов.
Тижорат таклифларини тақдим этиш муддати:
2026 йил 10 август кунига қадар (шу кун ҳам қўшилган ҳолда).
Аризаларни тақдим этиш тартиби:
Тижорат таклифлари электрон шаклда tender@nmpc.uz манзили орқали қабул қилинади.
Техник топшириқ ва тўлдириш учун шакл алоҳида файллар сифатида илова қилинади.

