Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ HUMO PR-агентликни танлаш бўйича очиқ танлов эълон қилади

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ HUMO ребрендинг лойиҳасини коммуникацион қўллаб-қувватлаш учун PR-агентликни танлаш бўйича очиқ танлов эълон қилади


Лойиҳанинг асосланиши:

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ HUMO тўлов тизимини ребрендинг қилиш лойиҳасини амалга ошириш ва уни комплекс коммуникацион қўллаб-қувватлаш зарурати муносабати билан PR-агентликни танлаш бўйича очиқ танлов эълон қилади.

PR-агентликни жалб қилишдан асосий мақсад ребрендинг жараёнини самарали коммуникацион қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари ва фикр етакчилари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, лойиҳа амалга оширилаётган даврда инқирозга қарши коммуникацион тайёргарликни таъминлаш ҳамда янгиланган HUMO бренди атрофида барқарор ижобий ахборот муҳитини шакллантиришдан иборат.


Танлов мақсади:

Коммуникацион стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, PR-лойиҳаларни юритиш, оммавий ахборот воситалари ва фикр етакчилари билан ишлаш бўйича тегишли тажрибага эга бўлган ҳамда Буюртмачи талабларига мувофиқ хизматларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш имкониятига эга малакали PR-агентликни танлаш.

Батафсил техник талаблар, хизматлар ҳажми, кутилаётган натижалар ва самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари техник топшириқда келтирилган.


Танлов шакли:

Очиқ танлов.


Тижорат таклифларини тақдим этиш муддати:

2026 йил 7 август кунига қадар, шу кун ҳам қўшилган ҳолда.


Аризаларни тақдим этиш тартиби:

Тижорат таклифлари электрон шаклда қуйидаги манзил орқали қабул қилинади: tender@nmpc.uz.


Техник топшириқ ва тўлдириш учун шакл алоҳида файллар сифатида илова қилинади.

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ барча манфаатдор PR-агентликларни танловда иштирок этишга таклиф этади.




Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 1.07 MB



 
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 21 August 2026, 18:36 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech