"Octobank" акциядорлик жамияти молиявий фаровонлик йўлида сиз билан бирга
"Octobank" акциядорлик жамияти 2001 йил июнь ойида ташкил этилган. 2001 йил 23 июнда Банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 70-сонли лицензия олинган.
2002 йил ноябрь ойидан бошлаб Банк Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатларини кафолатлаш жамғармасининг аъзоси, "Тошкент" РФБ аъзоси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Банклар уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда банк қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратмоқда:
Мижозларга хизмат кўрсатишга ёндашувларни бирлаштириш
Хизмат кўрсатиш технологияларини такомиллаштириш
Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш
Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашган ҳолда стандарт технологияларни қўллаш
Шахсий менежерлар хизматларини тақдим этиш
Мижознинг банк бўлинмалари билан энг самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш
Мослашувчан тариф сиёсатини ўтказиш, мижозлар билан ишбилармонлик муносабатларини йўлга қўйиш