Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO 2026 Янги йил кампаниясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун пудратчи ташкилотни танлаш бўйича очик танлов элони

HUMO 2026 Янги йил кампаниясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун пудратчи ташкилотни танлаш бўйича очик танлов элони

«МБПМ» АЖ HUMO 2026 Янги йил кампаниясининг креатив концепциясини ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва ўтказиш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш учун очиқ танлов эълон қилади.

Лойиҳанинг асосланиши

2026 йилги Янги йил даврига тайёргарлик доирасида HUMO брендининг танилиш даражасини мустаҳкамлаш, фойдаланувчиларнинг фаоллигини ошириш ҳамда ҳамкор банклар, тўлов ташкилотлари, бизнес вакиллари ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган комплекс реклама-коммуникация кампаниясини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун креатив концепцияларни ишлаб чиқиш, реклама кампанияларини ташкил этиш ва тадбирларни ўтказиш бўйича зарур тажрибага эга бўлган профессионал пудратчи ташкилотни жалб этиш назарда тутилган.

Танловнинг мақсади

HUMO 2026 комплекс Янги йил кампаниясини бренднинг мақсадлари, вазифалари ва корпоратив стандартларига мувофиқ ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур компетенциялар, кадрлар ва техник ресурсларга эга бўлган профессионал пудратчи ташкилотни танлаш.

Танлов предмети

Тендер жараёни доирасида қуйидаги ишлар назарда тутилади:

  • HUMO 2026 Янги йил кампаниясининг ягона креатив концепциясини ишлаб чиқиш;
  • рақамли ва офлайн коммуникация каналлари учун визуал концепция ва дизайн материалларини тайёрлаш;
  • якуний Янги йил тадбири сценарийсини ишлаб чиқиш ва тадбирни ташкил этиш;
  • реклама, ахборот ва табрик материалларини ишлаб чиқариш;
  • ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар ва бошқа коммуникация каналлари учун контент тайёрлаш;
  • фойдаланувчиларни жалб этиш механизмини ишлаб чиқиш, заруратга кўра интерактив фаолликлар ва совринли ўйинларни ўтказиш;
  • лойиҳани техник, ижодий ва логистика жиҳатидан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
  • бажарилган ишлар ва кампания натижалари бўйича якуний ҳисобот тайёрлаш.

Лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки муддатлари:

  • Ишларнинг бошланиши — 2026 йил октябрь.
  • Креатив концепцияни ишлаб чиқиш ва келишиш — 2026 йил октябрь–ноябрь.
  • Асосий коммуникацион фаолликларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш — 2026 йил ноябрь–декабрь.
  • Якуний тадбирни ўтказиш ва кампанияни якунлаш — 2026 йил декабрь – 2027 йил январь.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

Танловда шунга ўхшаш кўламдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур тажриба, ресурслар ва малакага эга бўлган ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Иштирокчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • реклама, маркетинг ва коммуникация кампанияларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган тажрибага эга бўлиш;
  • тадбирларни ташкил этиш ва креатив материалларни ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлиш;
  • стратегия, дизайн, контент ишлаб чиқариш, реклама ва тадбирларни ташкил этиш соҳаларида малакали мутахассислар жамоасига эга бўлиш;
  • амалга оширилган лойиҳалар портфолиосини ва мавжуд бўлса, тавсиянома хатларини тақдим этиш;
  • таклиф этилаётган концепция, уни амалга ошириш механизми ва иш режасининг тавсифини тақдим этиш;
  • ишларни белгиланган муддатларда ва буюртмачи талабларига мувофиқ бажаришни таъминлаш.

Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва материаллар рўйхати:

  • Белгиланган шакл бўйича танловда иштирок этиш учун ариза.
  • Рўйхатдан ўтиш ва таъсис ҳужжатлари, шунингдек, ОКЭД бўйича маълумотлар.
  • Ҳаволалар ва мавжуд бўлса, тавсиянома хатлари илова қилинган ҳолда амалга оширилган лойиҳалар портфолиоси.
  • Асосий мутахассисларнинг вазифалари ва резюмелари кўрсатилган лойиҳа жамоаси таркиби.
  • Сўнгги икки йил учун молиявий ҳисобот ва қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома.
  • Таклиф этилаётган креатив концепция ва лойиҳани амалга ошириш ёндашувининг тавсифи.
  • Кампаниянинг дастлабки визуал материаллари ёки концепт-дизайни.
  • Асосий босқичлар ва муддатлар кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш режаси.
  • Ишлар ва хизматлар қиймати батафсил кўрсатилган тижорат таклифи.
  • Кафолат хатлари, шунингдек, махфийлик шартларига ва буюртмачи талабларига риоя этиш ҳамда яратилган материалларга бўлган ҳуқуқларни топширишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Танловни ўтказиш шакли:

Очиқ танлов.

Тижорат таклифларини топшириш муддати:

2026 йил 19 октябрь куни якунига қадар.

Аризаларни топшириш тартиби:

Тижорат таклифлари, креатив концепциялар, техник ечимлар ва илова ҳужжатлари электрон шаклда қуйидаги манзил орқали қабул қилинади: tender@nmpc.uz.

Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 2.25 MB



 
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - ҳеч ким
Охирги янгиланиш: 12 October 2026, 17:49 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech