HUMO бренди ва унинг маҳсулотлар экотизимини стратегик, креатив ва дизайн йўналишларида қўллаб-қувватлаш бўйича тендер
«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ HUMO бренди ва унинг маҳсулотлар экотизимини стратегик, креатив ҳамда дизайн йўналишларида қўллаб-қувватлаш бўйича агентликни танлаш учун тендер эълон қилади.
Хизматларга HUMO асосий бренди, HUMO Pay, HUMO Face, HUMO QR, HUMO Ventures ва янги маҳсулотлар учун реклама концепциялари, коммуникация материаллари, график дизайн, digital/SMM, фото-, видео-, motion-, 3D- ҳамда AI-контент тайёрлаш киради. Хизматлар кўрсатиш муддати: шартнома тузилган кундан бошлаб 2027 йил 31 декабргача.
Иштирок этиш учун илова қилинган техник топшириқ, тижорат таклифи шакли, малака талаблари, тасдиқловчи ҳужжатлар шакллари ва асосий тижорат шартлари (КТС) билан танишиш ҳамда ҳужжатлар асосида таклиф тайёрлаш лозим.
Таклифларни топширишнинг охирги муддати: 2026 йил 20 ноябрь, соат 18:00 (Тошкент вақти). Саволлар учун: n.iskandarova@nmpc.uz.
Белгиланган муддатдан кейин келиб тушган таклифлар кўриб чиқилмайди.

