HUMOнинг Tashkent City Mall савдо марказидаги pop-up ҳудудини тайёрлаш ва монтаж қилиш учун пудратчиларни дастлабки саралаш
«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказида HUMO бренд ҳудудини барпо этиш бўйича икки босқичли тендернинг биринчи — малака саралаш босқичини эълон қилади.
Иштирокчилар компания маълумотлари, бажарилган ишлар портфолиоси, ишлаб чиқариш қувватлари, ходимлари ҳамда ТРЦ талабларига риоя этишга тайёрлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. Субпудратчилар билан ишловчи агентликлар ҳам иштирок этиши мумкин.
Ушбу босқичда якуний техник топшириқ ва тасдиқланган визуал лойиҳа берилмайди, нарх таклифи талаб этилмайди. Иккинчи босқич ҳужжатлари саралашдан ўтган иштирокчиларга тақдим этилади.
Ҳужжатлар 2026 йил 12 октябрь куни соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) tender@nmpc.uz манзилига юборилади.
Электрон почта: tender@nmpc.uz. Хат мавзуси: «HUMO ТCМ — 1-босқич — [иштирокчи номи]».

