Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ HUMO реклама кампаниясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун учта лот бўйича агентликларни танлаш юзасидан тендер эълон қилади.

«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ HUMO реклама кампаниясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун учта лот бўйича агентликларни танлаш юзасидан тендер эълон қилади.


Харид доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича агентликларни жалб қилиш назарда тутилади:

  • 1-лот — Креатив: креатив концепция, коммуникация платформаси ва реклама материалларини ишлаб чиқиш.
  • 2-лот — BTL: промоакциялар, тадбирлар ва тўғридан-тўғри эфирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
  • 3-лот — Продакшн: видеоконтентни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш, шу жумладан видеотасвирга олиш, графика, анимация ва материалларни мослаштириш.

Хизматлар кўрсатишнинг режалаштирилган муддати — 2027 йил 31 декабргача.


Мажбурий шартлар:

  • Танланган лот (лотлар) кўрсатилган ҳолда тендер таклифини электрон шаклда тақдим этиш.
  • Ҳисоб-китоб валютаси: UZS (ўзбек сўми).
  • Тўлов шартлари: тегишли тартибда кўрсатилган ва қабул қилинган хизматлар учун ҳар ойда, кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланганидан ва тегишли ҳисобварақ-фактура олинганидан кейин 15 (ўн беш) календарь кун ичида 100% кейинги тўлов амалга оширилади.

Тендерда иштирок этиш учун илова қилинган техник топшириқ, тижорат таклифи шакли, малакавий талаблар, тасдиқловчи ҳужжатлар шакллари ва асосий тижорат шартлари (КТС) билан танишиб чиқиш зарур.


Тендер таклифи таркибида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • Танланган лот (лотлар) бўйича тўлдирилган тижорат таклифи шакли.
  • Компаниянинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ва таъсис ҳужжатлари.
  • Танланган лот талабларига мувофиқ тўлдирилган малакавий шакллар (иш тажрибаси, портфолио, лойиҳа жамоаси ва ресурслар ҳақида маълумотлар).
  • Манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслиги ва коррупцияга қарши талабларга риоя этилиши тўғрисидаги декларация.
  • Хавфсизлик департаменти томонидан текшириш учун иштирокчи анкетаси.
  • RFP тўпламида (тендер ҳужжатларида) назарда тутилган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар.

Таклифда компаниянинг тўлиқ номи, танланган лот (лотлар), алоқа учун масъул шахс ва унинг контакт маълумотлари кўрсатилиши лозим.


Таклифларни тақдим этишнинг охирги муддати: 2026 йил 12 ноябрь, Тошкент вақти билан соат 18:00 гача.


Масъул менежер: Искандарова Наргиза
Тел.: +998 90 950 10 06
E-mail: n.iskandarova@nmpc.uz


Белгиланган муддатдан кейин келиб тушган таклифлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 1.95 MB



 
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 26 November 2026, 11:43 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech