Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ радиостанцияларда реклама жойлаштириш бўйича очиқ танлов эълон қилади

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ радиостанцияларда реклама жойлаштириш бўйича очиқ танлов эълон қилади


Лойиҳанинг асосланиши:

«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ компания фаолияти, маҳсулот ва хизматлари тўғрисида кенг аудиторияни хабардор қилиш, бренд танилувчанлигини ошириш ҳамда маркетинг коммуникацияларини самарали ташкил этиш мақсадида радиостанцияларда реклама материалларини жойлаштириш бўйича очиқ танлов эълон қилади.

Лойиҳани амалга ошириш орқали мақсадли аудиторияни қамраб олиш, реклама кампанияларини белгиланган даврларда самарали жойлаштириш, радиостанциялар ва вақт оралиқларини мақсадли аудиторияга мувофиқ танлаш ҳамда реклама кампаниясини самарали режалаштириш кўзда тутилади.


Танлов мақсади:

Радиостанцияларда реклама жойлаштириш бўйича тажрибага эга бўлган, Буюртмачи талабларига мувофиқ хизматларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш имкониятига эга малакали подрядчи ташкилотни танлаш.

Батафсил техник талаблар техник топшириқда келтирилган.


Танлов шакли:

Очиқ танлов.

Тижорат таклифларини тақдим этиш муддати:

2026 йил 6 июль кунига қадар, шу кун ҳам қўшилган ҳолда.


Аризаларни тақдим этиш тартиби:

Тижорат таклифлари электрон шаклда қуйидаги манзил орқали қабул қилинади: tender@nmpc.uz.

Техник топшириқ ва тўлдириш учун шакл алоҳида файллар сифатида илова қилинади.

Агентлик брифингда кўрсатилган нархларни 12 ой давомида ўзгартирмаслик масулиятини бўйнига олади.


«Миллий Банклараро Процессинг Маркази» АЖ барча манфаатдор ташкилотларни танловда иштирок этишга таклиф этади.





Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 340.79 KB



 
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 7
Охирги янгиланиш: 7 July 2026, 11:42 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech