Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

«Миллий банклараро процессинг маркази» суратга олиш хизматларини кўрсатиш бўйича очиқ танлов эълон қилади

«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ 2026–2027 йиллар учун ижтимоий тармоқлар контентини суратга олиш хизматларини кўрсатиш бўйича пудратчини танлаш учун очиқ танлов эълон қилади


Лойиҳа асосномаси:


«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ ўзининг коммуникация фаолиятини сифатли визуал материаллар билан таъминлаш мақсадида 2026–2027 йиллар давомида ижтимоий тармоқлар учун фото ва видеоконтент яратиш хизматларини кўрсатадиган пудратчини танлаш бўйича очиқ танлов эълон қилади.


Профессионал пудратчини жалб этиш корпоратив тадбирлар, лойиҳалар, маҳсулотлар ва ташаббусларни мунтазам ёритиб бориш, замонавий ва сифатли фото ҳамда видеоконтент ишлаб чиқиш, бренднинг ягона визуал услубини шакллантириш ҳамда рақамли коммуникация каналларининг самарадорлигини ошириш учун зарур.


Танлов мақсади:


Ижтимоий тармоқлар учун фото ва видеоконтент яратиш, контент суратга олиш, қисқа видеороликлар, интервьюлар, репортажлар ҳамда бошқа визуал материалларни тайёрлаш бўйича етарли тажрибага эга, Буюртмачининг талабларига мувофиқ 2026–2027 йиллар давомида хизматларни сифатли ва белгиланган муддатларда кўрсатишга қодир малакали пудратчини танлаш.

Кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, техник талаблар, кутилаётган натижалар ҳамда асосий самарадорлик кўрсаткичлари техник топшириқда батафсил баён этилган.


Танлов шакли:

Очиқ танлов.


Тижорат таклифларини тақдим этиш муддати:

2026 йил 23 август куни (шу кун ҳам)гача.


Аризаларни топшириш тартиби:

Тижорат таклифлари тўлдирилган Excel файл билан электрон шаклда қуйидаги манзил орқали қабул қилинади: tender@nmpc.uz.


Техник топшириқ ва тўлдириш учун шакл алоҳида файлларда илова қилинади.


«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ барча манфаатдор компаниялар ва продакшн студияларни мазкур танловда иштирок этишга таклиф этади.


Файл
Юклаб олиш
Ҳажми: 45.32 KB



 
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 25 August 2026, 11:31 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech