Самарқанд марафони учун HUMO брендланган мерч маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича тендер
«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ 2026 йил 7–8 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Самарқанд марафонида HUMO иштирокини таъминлаш доирасида HUMO брендланган мерч маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича тендер эълон қилади.
Харид доирасида жами 450 дона брендланган маҳсулот, жумладан:
• югуриш учун спорт футболкалари — 100 дона;
• спорт лонгсливлари — 100 дона;
• начёссиз худи/свитшотлар — 150 дона;
• спорт югуриш кепкалари — 100 дона
ишлаб чиқариш ва етказиб бериш назарда тутилган.
Тендерда иштирок этиш учун илова қилинган тендер ҳужжатлари билан танишиш ва белгиланган талабларга мувофиқ таклиф тайёрлаш лозим.
Тендер ҳужжатлари тўплами техник топшириқ, тижорат таклифи шакли, малака талаблари, малака ҳужжатлари шакллари ва асосий тижорат шартларини (KTC) ўз ичига олади.
Асосий тиражни ишлаб чиқариш бошланишидан олдин иштирокчи материал намуналари ва ҳар бир маҳсулот тури бўйича сигнал намуналарини Буюртмачи билан келишиш учун тақдим этиши лозим. Тўлиқ тираж 2026 йил 30 октябрдан кечиктирмай Буюртмачига топширилиши керак.
Таклифларни топшириш муддати: 2026 йил 9 октябрь соат 18:00 гача, Тошкент вақти билан.
Таклифлар ва белгиланган ҳужжатлар қуйидаги электрон манзилга юборилиши лозим: tender@nmpc.uz.
Белгиланган муддатдан кейин келиб тушган таклифлар кўриб чиқилмайди.

