Toshkent City Mall савдо марказида HUMO промо-зонасини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва монтаж қилиш бўйича очиқ танлов
Toshkent City Mall савдо марказида HUMO промо-зонасини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва монтаж қилиш бўйича очиқ танлов
«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ Toshkent City Mall савдо марказида HUMO промо-зонасини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва монтаж қилиш хизматларини харид қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилади.
Лойиҳа асоси
Toshkent City Mall савдо марказида HUMO брендининг мавжудлигини таъминлаш ҳамда HUMO тўлов узукларини тақдим этиш ва сотиш учун мўлжалланган имидж промо-зонасини ташкил этиш мақсадида «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ промо-зонани ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва монтаж қилиш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш учун очиқ танлов эълон қилади.
Лойиҳа доирасида «калит топшириш» тамойили асосида комплекс ишларни бажариш, жумладан, конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш, конструкция элементларини ишлаб чиқариш, брендлаш, намойиш витринасини тайёрлаш ва ўрнатиш, digital-экранни ўрнатиш ва улаш, декоратив ҳамда функционал ёритишни ташкил этиш, электр монтаж ишларини бажариш, етказиб бериш, юклаш-тушириш ишлари, монтаж ва техник хизмат кўрсатиш назарда тутилади.
Промо-зона тасдиқланган визуал концепция ва HUMO фирма услубига, шунингдек, техник топшириқ талабларига, жумладан, фойдаланиладиган материалларнинг сифати, конструкциянинг хавфсизлиги ва ишончлилиги, брендлаш, ёритиш, электр таъминоти ҳамда ташриф буюрувчилар оқими юқори бўлган шароитларда фойдаланиш талабларига жавоб бериши лозим.
Тижорат таклифларини ўзаро таққослаш имкониятини таъминлаш мақсадида танлов иштирокчилари харажатларнинг батафсил ҳисоб-китобини тақдим этишлари, бунда конструкцияни ишлаб чиқариш, асос, витрина, брендлаш, ёритиш, digital-экран, электр ишлари, етказиб бериш, монтаж ва техник хизмат кўрсатиш қийматларини алоҳида кўрсатишлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва монтаж муддатлари, кафолат муддати ҳамда кейинги техник хизмат кўрсатиш шартларини кўрсатишлари зарур.
Танловнинг мақсади
Тасдиқланган визуал концепция ва Буюртмачининг талабларига мувофиқ Toshkent City Mall савдо марказида HUMO промо-зонасини сифатли ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва монтаж қилиш учун зарур тажриба ва ресурсларга эга бўлган малакали пудратчи ташкилотни танлаш.
Ишлар ва фойдаланиладиган материалларга қўйиладиган батафсил техник талаблар техник топшириқда баён этилган.
Танлов шакли
Очиқ танлов.
Тижорат таклифларини тақдим этиш муддати
2026 йил 26 август куни, шу кунни ҳам ҳисобга олган ҳолда.
Аризаларни тақдим этиш тартиби
Тижорат таклифлари электрон шаклда қуйидаги манзил орқали қабул қилинади: tender@nmpc.uz
«Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ барча манфаатдор ва малакали ташкилотларни очиқ танловда иштирок этишга таклиф қилади.