Пластик карталар қолдиқларини кўрсатишда муаммо юзага келди.
23 Jul 2021 11:16
Ҳурматли фойдаланувчилар, мобил иловаларда баъзи мижозларнинг карта баланси маълумоти нотўғри акс еттирилаётгани кузатилмоқда. (пул маблағлари манфий ҳолда акс этмоқда). Шу муносабат билан мобил иловалар орқали операцияларни амалга ошириш имконияти қисман чекланганлигини маълум қиламиз.
Ушбу ҳолат яқин вақт давомида бартараф этилади.
Терминал ва банкоматлар орқали тўловлар одатдаги тартибда фаолияти давом этмоқда.
Янгиланган маълумот:
Ҳурматли фойдаланувчилар, карталардаги қолдиқ нотўғри акс этилиши билан боғлиқ вазият тўлиқ бартараф этилганлигини маълум қиламиз.
Ушбу ҳолат учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз.