Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳурматли фуқаролар

 Ҳурматли фуқаролар
8 May 2020

Ижтимоий тармоқларда барча пенсия олувчиларининг HUMO карталарига ўтказилиши тўғрисидаги хабарлар фаол тарқалмоқда. Аммо айтиш жойизки, қай турдаги картани чиқариш ва уни кимга беришга оид қарорлар банк фаолияти доирасида қабул қилинади. МБПМ карталарни фақатгина банк томонидан берилган буюртмадаги миқдорга асосланиб чиқаради.

Бугунги кунгача, Халқ банки маълумотига кўра, пенсия олувчилар учун жами 1 228 000 (бир миллион икки юз йигирма саккиз минг) карта чиқарилган, улрадан фақат 391 000таси, яъни 32%и HUMO карталаридир.

7 ва 8 май кунлари, соат 11:00 дан 13:00 оралиғида POSтерминаллари орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилди. Бунга - пул маблағларини пенсия карталарига ўтказиш операцияларининг шиддатли равишда ўсиши, шунингдек банк кассалари ва банкоматлари орқали пул маблағларини нақдлаштириш хизматларига талабнинг юқорилиги сабаб бўлди.

Буларнинг барчаси кескин ва қисқа муддали носозликларга, яъни натижасиз банк операциялари сонининг ўсишига сабаб бўлди. Аммо бу вазият банкоматлар ёки электрон тўлов тизимилари фаолиятига таъсир кўрсатмади.

Айни дамда, процессинг маркази қувватларини кенгайтириш ва дастурий таъминотни яхшилаш бўйича узлуксиз иш олиб борилмоқда.

Карта эгалари учун кўшимча қулайликлар яратиш учун МБПМ Халқ банки билан ҳамкорликда пенсия олувчи мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлар янада такомиллаштирилмоқда: банкоматлар ҳудудий қайта ўрнатилмоқда, қўшимча кассалар очилмоқда.

“Карта эгаларига юзага келган вазият учун узрларимизни билдирамиз. HUMO – нисбатан янги тизим, уни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Биз бор кучимиз билан мижозларимиз ишончини оқлашга ва бу тизимни имкон қадар қулай ва ишончли қилишга ҳаракат қилаяпмиз”, - дея таъкидлади, “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) тўғрисида:

1 мая 2019 йил 1 майдан Тошкентда HUMO янги тўлов тизими карталарининг эмиссияси бошланди. 2019 йилнинг июлида МБПМ текширишлардан муваффақиятли ўтди ва PCI DSS халқаро хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Стандарт талаблари Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган барча компанияларга тааллуқлидир. 2019 йилнинг декабрь ойидаёқ MasterCard ва Visa тўлов тизимлари қўшилди, шу ойнинг ўзидаёқ Ўзбекистонда биринчи марта метрополитенниг барча станцияларида йўл ҳақини HUMO карталари билан контактсиз тўлаш ишга туширилди. 2020 йилнинг майида бутун республика бўйича 2800 та банкомат ва 183 759 та терминал ўрнатилди.  

Kарта эгалари карталарга ўз шаҳарларидаги хизмат кўрсатиш нуқталари тўғрисидаги ахборотни https://humocard.uzсайтида, ”Карта эгаларига” бўлимидан олиши мумкин. Бунинг учун https://humocard.uz/uz/card-holders/service-points/иловаси бўйича бориш, ўз шаҳрини танлаш керак ва бунда HUMO терминали қаерда ўрнатилганлиги ҳақидаги ахборот пайдо бўлади. Шунингдек, HUMO тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатадиган банкоматларнинг қаерда жойлашганлиги тўғрисидаhttp://bit.ly/2JiRSaFссилкаси бўйича танишиш мумкин.

МБПМниташкилэтишнингасосиймақсади– тўловларниамалгаоширишузлуксизлигинитаъминлаш, инновационмаҳсулотларниилгари суриш, банк хизматларинингоммабоплигинитаъминлашҳамдатўловхизматларибозоридарақобатмуҳитиниривожлантириш.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 302
My.gov.uz
Ҳозир сайтда: рўйҳатдан ўтганлар - 0,
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 24 Ноябр 2020, 16:31 (GMT+5)
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech