Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

17 000 дан зиёд меҳмон ва биринчи Asterium x HUMO криптокартаси: Тошкент марказида Bitcoin Pizza Fest қандай ўтди

17 000 дан зиёд меҳмон ва биринчи Asterium x HUMO криптокартаси: Тошкент марказида Bitcoin Pizza Fest қандай ўтди
26 May 2026 14:32

17 000 дан зиёд меҳмон ва биринчи Asterium x HUMO криптокартаси: Тошкент марказида Bitcoin Pizza Fest қандай ўтди

Технологиялар, мусиқа ва шаҳар маданияти – пойтахт марказида

23–24 майда Тошкентнинг қоқ марказида Bitcoin Pizza Fest – замонавий технологияларни, мусиқа, гастрономия ва фойдаланувчи тажрибасининг янгича шаклларини бирлаштирган кенг кўламли шаҳар open-air фестивали ўтказилди.

HUMO миллий тўлов тизими фестиваль ҳамташкилотчиси ва расмий тўлов тизими бўлди.

Икки кун давомида фестивалга 17 000 дан зиёд меҳмон ташриф буюрди. Пойтахтнинг марказий кўчаларидан бири кенг кўламли замонавий технологиялар майдонига айланди, у ерда молиявий сервислар ва ечимлар минглаб меҳмонлар учун реал шаҳар тажрибасининг узвий қисми ўлароқ тақдим этилди.

HUMO – фестивалдаги фойдаланувчи тажрибасининг асосий қисми сифатида

HUMO фестиваль расмий тўлов тизими ва ҳамташкилотчиси бўлди ҳамда майдондаги фойдаланувчи тажрибасининг асосий қатнашчиларидан бирига айланди.

Bitcoin Pizza Fest – бу замонавий технологиялар реал тўлов ва кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланадиган лаҳзаларнинг рамзидир. Айнан мана шу ғояни HUMO шаҳар муҳитидаги замонавий, тезкор ва қулай тўлов сценарийлари орқали амалга оширди.

“HUMO учун Bitcoin Pizza Festда қатнашиш – бу замонавий молиявий технологиялар қандай қилиб реал шаҳар ҳаётининг бир қисмига айланишини кўрсатиш имконияти саналади. Asterium билан биргаликда биз молиявий сервислар ва одатий тўлов инфратузилмасини бирлаштириб, илк қўшма криптокарта – Asterium x HUMOни тақдим этдик. Биз учун технологиялар мураккаб эмас, балки қулай, тезкор ва кенг аудитория – айниқса бугуннинг ўзида келажакнинг молиявий муҳитини шакллантираётган ёш авлод учун тушунарли бўлиши муҳим”,- қайд этди HUMO Маркетинг ва PR департаментининг директори Мария Строева.

Фестиваль ҳудудида меҳмонлар POS-терминаллар ва QR орқали тўловлар учун HUMO сервисларидан фойдаланиш, интерактивларда қатнашиш, бонуслар олиш ва кундалик ютуқли ўйинларда қатнашиш имконига эга бўлдилар.

Ташриф буюрувчилар HUMO сервислари базасида маҳсулотлар билан танишиш ва картани расмийлаштиришдан то харидлар ҳақини тўлаш, фестивалнинг махсус зоналарига кириш ва махсус тадбир механикаларида қатнашишгача тўлақонли фойдаланувчи йўлини босиб ўтдилар.

HUMO учун Bitcoin Pizza Festда қатнашиш замонавий тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, инновацион молиявий ечимларни қўллаб-қувватлаш ва кенг аудитория учун қулай фойдаланувчи сервисларини жорий этиш бўйича янада кенг стратегиянинг бир қисми бўлди.

 

Илк қўшма Asterium x HUMO криптокартаси

Фестивалнинг асосий технологик воқеаларидан бири илк қўшма Asterium x HUMO криптокартасини – инновацион молиявий сервисларни ва одатий тўлов инфратузилмасини бирлаштирувчи янги ечимни жорий этиш бўлди.

Фестиваль майдончасида меҳмонлар Asterium орқали саноқли дақиқаларда картани расмийлаштириш ва шу заҳотиёқ, таомлар, харидлар, тадбирларда ҳамда махсус фестиваль механикаларида қатнашиш ҳақини тўлашда ундан реал фойдаланувчи сценарийсига кўра фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Атиги икки кун ичида фестиваль ҳудудида 430 дан зиёд Asterium x HUMO қўшма криптокарталари очилди.

Фестиваль Ўзбекистондаги замонавий молиявий технологиялар, молиявий сервислар ва тўлов воситалари тўлақонли шаҳар фойдаланувчи тажрибасига интеграцияланган илк шаҳар майдончаларидан бири бўлди.

Молиявий саводхонлик ва интерактив механика

Майдончада интерактив ва таълим шаклларига, жумладан HUMO Money Talks ташаббусига – молия, янги технологиялар ва тўлов ечимлари келажагини муҳокама қилиш учун очиқ майдончага алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, фестиваль меҳмонлари тўловлар, хавфсизлик ва замонавий молиявий сервисларга бағишланган махсус Telegram-бот орқали молиявий саводхонлик бўйича тестдан ўтишлари ҳам мумкин бўлди.

Ютуқли ўйин иштирокчилари ўртасида HUMOдан замонавий тўлов узуги ўйналди, у харидлар ҳақини контактсиз – карта ёки телефондан фойдаланмай тўлаш имконини беради.

Фестиваль муҳити ва махсус тадбирлар

Икки кун давомида меҳмонлар учун мусиқавий саҳналар, фуд-зоналар, интерактив маконлар, дам олиш ҳудудлари фаолият юритди ва фестиваль ҳамкорларидан махсус тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, дастур доирасида ҳар куни Asterium томонидан AUZ токенлаштирилган олтини ва Centrum Air томонидан икки кишилик саёҳат учун авиачипта ўйналиши ўтказилди.

Ташкилотчилар замонавий технологиялар кенг аудитория учун максимал тушунарли ва қулай шаклда тақдим этилишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шаҳар молиявий-тўлов муҳитининг янги шакллари

Bitcoin Pizza Fest 2010 йилда рўй берган воқеа – дастурчи Ласло Ханец биринчи марта иккита пицца учун биткоин билан ҳақ тўлаган Bitcoin Pizza Day воқеасига бағишланди. Вақт ўтгани сари ушбу воқеа янги инновацион иқтисодиёт юзага келиши ва замонавий молиявий технологиялар ривожланишининг рамзига айланди.

Тошкентдаги Bitcoin Pizza Fest мавсумнинг энг йирик технологик open-air воқеаларидан бирига айланди ва аудиториянинг замонавий молиявий сервислар, финтех-ечимлар ва шаҳар муҳитида технологиялар билан муносабатларнинг янги шаклларига бўлган катта қизиқишини намойиш этди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 20
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 26 May 2026, 14:42 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech