
HUMO Pay мобил иловаси: битта иловада комиссиясиз ўтказмалар, 1% кешбек ва смартфон орқали тўлов
HUMO миллий тўлов тизими HUMO Pay — HUMO карталари ва кундалик тўловларни бошқариш учун ягона рақамли маконни тақдим этди. Ойига 100 миллион сўмгача комиссиясиз ўтказмалар, коммунал тўловлар учун кешбек ва смартфон орқали контактсиз тўлов – буларнинг барчаси битта иловада жамланган.
Тошкент, 2026 йил октябрь - HUMO миллий тўлов тизими HUMO карталари соҳибларига пул маблағларини қулай бошқариш учун замонавий воситаларни ҳамда кундалик операцияларни амалга оширишда қўшимча афзалликларни таклиф этиб, рақамли тўловлар имкониятини кенгайтирмоқда.
HUMO Pay — тўловларингиз эвлоюцияси. Илова асосий молиявий сервисларни бир жойда жамлайди: HUMO карталарини бошқариш, пул ўтказмалари, хизмат учун тўловлар, харажатлар назорати ва смартфон орқали контактсиз тўлов. Энди одатий операцияларни бир неча тегинишда бажариш мумкин – тез, қулай ва қўшимча фойда билан.
HUMO карталари ўртасидаги комиссиясиз ўтказмалар – ойига 100 млн сўмгача.
Яқинлар ва дўстларга ёки ўзингизнинг HUMO карталарингиз ўртасида пул ўтказиш янада фойдали бўлди.
2026 йил 31 декабргача HUMO Pay фойдаланувчилари HUMO картасидан HUMO картасига ойига 100 млн сўм доирасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга оширишлари мумкин.
Белгиланган лимит доирасида ҳеч қандай комиссияга қўшимча сарфларсиз – смарфтондан қулай ўтказмалар, холос.
Коммунал хизматлар тўлови учун 1% кешбэк
Кундалик харажатлар ҳам фойда келтириши мумкин.
HUMO Pay орқали коммунал хизматлар ҳақини тўлашда фойдаланувчилар ўша заҳоти 1% кешбек оладилар.
Одатий ҳисоблар учун бевосита иловада тўлов қилинг ва сарфлаган маблағларингизнинг бир қисмини қайтариб олинг. HUMO Pay вақтни тежашдагина эмас, мунтазам тўловлардан қўшимча фойда олишда ҳам ёрдам беради.
Бир теккизишда харидлар — смартфонингиздаги HUMO картаси
HUMO NFC технологияси билан ҳар харидда пластик картани ҳамёндан чиқаришга ҳожат қолмайди.
HUMO карталарининг соҳиблари NFCли Android-смартфон ёрдамида харидлар ҳақини тўлай оладилар. Бунинг учун HUMO Pay иловасида HUMO картасини улаш, контактсиз тўловни фаоллаштириш ва смартфонни HUMO терминалига яқинлаштиришнинг ўзи етарли.
Битта смартфон. Битта тегиниш. Тўлов қилинди.
HUMO NFC смартфондан тўлақонли контактсиз тўлов воситаси сифатида фойдаланиш имконини бериб, одатий тўловларни янда қулайлаштиради.
HUMO карталари — ҳаммаси битта иловада, тўлиқ назоратда
HUMO Pay — бу нафақат тўловлар ва ўтказмалар, балки HUMO карталарини мустақил бошқариш учун қулай восита ҳамдир.
Иловада фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
· HUMO картасини бириктириш ва бошқариш.
· Операциялар тарихини кузатиш ва харажатларни назорат қилиш.
· Коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш.
· HUMO карталари ўртасида ўтказмаларни амалга ошириш.
· Карталарни блоклаш ва блокдан чиқариш.
· PIN-кодни ўзгартириш ва карта созламаларини бошқариш.
· Смартфон орқали контактсиз тўловни улаш.
· Android-қурилмалардаги NFC технологияси ёрдамида харидлар ҳақини тўлаш.
Битта иловада барча асосий имкониятлар жам бўлиб, фойдаланувчига ўзига қулай исталган вақтда ўз молиявий амалиётларини мустақил бошқариш имконини беради.
HUMO Pay — тўловлар учун одатий иловадан кўра кўпроқ имконият
HUMO Pay’ни ривожлантириш — HUMO миллий тўлов тизимининг замонавий ва ҳаммабоп рақамли тўлов экотизимини яратиш борасидаги стратегиясининг бир қисми.
Карталарни бошқаришни, контактсиз тўловларни, пул ўтказмалари ва кешбек дастурини бирлаштириш орқали HUMO янгича фойдаланувчи тажрибасини шакллантиради, унда технологиялар кундалик молиявий амалиётларни соддароқ ва фойдалироқ қилади.
“Биз HUMO Pay’ни HUMO карталари соҳиблари учун ягона рақамли макон сифатида ривожлантирамиз, унда замонавий тўлов технологиялари фойдаланувчилар учун реал фойда билан уйғунлашади. Комиссиясиз ўтказмалар, одатий тўловлар учун кешбек ва харидлар ҳақини смартфон орқали тўлаш имконияти – булар кундалик молиявий амалиётларни қулайлаштирадиган ечимлардир. Вазифамиз – илованинг имкониятларини изчил кенгайтириш, токи фойдаланувчилар ўз маблағларини тез, осон ва бир жойда бошқара олсинлар”,- қайд этди HUMO Pay вакиллари.
Битта иловада пулни комиссиясиз ўткaзинг, коммунал тўловлар учун кешбек олинг, харидларни смартфон орқали тўланг ва HUMO карталарингизни бошқаринг.
HUMO Pay афзалликларидан фойдалниш учун иловани юклаб олинг ва HUMO картасини бириктиринг. Агар илова аллақачон ўрнатиб бўлинган бўлса, долзарб функцияларга эга бўлиш учун уни сўнгги талқингача янгиланг.
HUMO миллий тўлов тизими бутун Ўзбекистон бўйлаб замонавий молиявий технологияларни ҳаммабопроқ қилиб ва HUMO карталари соҳиблари учун янги имкониятларни яратиб, рақамли сервисларни ривожлантиришда давом этмоқда.
HUMO Pay’ни юклаб олинг ёки иловани сўнгги талқинигача янгиланг:

