Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO Токеn лойиҳаси бўйича расмий изоҳ

HUMO Токеn лойиҳаси бўйича расмий изоҳ
17 Jul 2025 15:16

HUMO Токен лойиҳаси бўйича расмий изоҳ

Айрим нашрларда HUMO Token лойиҳаси ҳақида ноаниқ талқинлар пайдо бўлгани сабабли, HUMO компанияси расмий изоҳ бериш зарур деб ҳисоблайди.


HUMO Токен Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ муомалага чиқарилган технологик ва молиявий воситадир. Лойиҳа инновацион ечимларни жорий этиш ва замонавий технологияларни қўллаш билан боғлиқ соҳанинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


HUMO Token’нинг асосий хусусияти унинг Ўзбекистон Республикаси давлат облигациялари билан таъминланганидир. Ушбу модель шаффоф ва прогноз қилинадиган асосни яратиб, воситани барқарор молиявий базага эга тушунарли, тартибга солинадиган ечимлардан манфаатдор иштирокчилар учун фойдали қилади.

Лойиҳа бирор-бир алоҳида мамлакат ёки геосиёсий контекстда фойдаланишга мўлжалланмаган. У амалдаги қонунчилик ва тартибга солувчи тартиб-қоидаларнинг барча талабларига риоя қилиш шарти билан турли муҳитларда қўлланиладиган универсал инфратузилма воситаси сифатида яратилади.


HUMO Token билан боғлиқ барча жараёнлар идентификатсиялаш, операцияларни кузатиш ва ноқонуний фаолиятга қарши курашиш тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг тартибга солувчи органлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа шаффофлик, ҳуқуқий барқарорлик ва технологик ишончлилик тамойиллари асосида қурилган.


HUMO Token ҳақидаги расмий ва энг сўнгги маълумотларни фақат humo-token.uz веб-сайти ҳамда Humo ва Asterium компанияларининг расмий каналлари орқали олиш мумкин. Изоҳ ёки аниқлик киритиш зарур бўлса, лойиҳа жамоаси амалдаги тартиб-қоидалар доирасида батафсил жавоб беришга тайёр.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилигига мувофиқ крипто-активлардан тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида фойдаланиш тақиқланади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 68
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 13 October 2025, 14:28 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech