Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO ва “Rahmat” Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни уйғунлаштиради

HUMO ва “Rahmat” Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни уйғунлаштиради
15 Jan 2026 16:17

HUMO ва “Rahmat” Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни уйғунлаштиради


TOSHKENT, 2026 йил 14 январь — HUMO миллий тўлов тизими ва MULTICARD тўлов ташкилоти Ўзбекистон молия бозорида биргаликда инновацион рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга қаратилган стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзоладилар.

Ҳужжатни HUMO Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Мақсаджон Муҳитдинов ва “Multicard” бош директори Аваз Муталов имзолади. Келишув миллий тўлов бозорининг икки етакчи қатнашчиси ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик учун замин яратади.


Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари

Стратегик ҳамкорлик доирасида томонлар қуйидаги ташаббусларни амалга оширишни режалаштирган:

- Финтехдаги инновациялар: молиявий технологиялар соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

- Рақамли трансформация: бизнес-жараёнларни, маълумотлар таҳлилини ва ИТ-инфратузилмасини такомиллаштириш.

- Маркетинг қўллаб-қувватлаш: кенг қамровли маркетинг ва коммуникацион тарғибот кампанияларини амалга ошириш.


Rahmat” тўлов экотизимини “HUMO” маҳсулотлар оиласига тўлақонли интегратсиялаш, жумладан ҳам онлайн, ҳам офлайн муҳитда тўловларни қабул қилиш учун “Rahmat” ягона QR-кодини, шунингдек турли миқёсдаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналари учун “Раҳмат” POS-ечимларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Мақсаджон Муҳитдинов, HUMO Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари:

“Меморандум имзоланиши бизнинг бозор етакчилари билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилишимизни акс эттиради. Экспертликни уйғунлаштириш рақамли ечимларни жорий этишни жадаллаштириш, мижозлар тажрибасини яхшилаш имконини беради ва Ўзбекистон тўлов бозорининг трансформациясига хизмат қилади”.


Аваз Муталов, “Multicard” бош директори:

“HUMO билан ҳамкорлик – биз учун стратегик муҳим қадам. Саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, биз тўловлар қулайлигини оширадиган ва рақамли сервисларни ҳар бир киши учун очиқ қилувчи илғор ечимларни ярата оламиз. Қўшма ташаббусларимиз бутун бозорга ижобий таъсир кўрсатишига аминмиз”.

HUMO ва “Rahmat” ўртасида меморандум имзоланиши Ўзбекистон финтех-индустриясининг ривожланишидаги янги босқични ифодалайди ва бутун мамлакатда фуқаролар ҳамда бизнес учун рақамли молиявий хизматлар ҳамёнбоплиги, хавфсизлиги ва сифатини оширишга қаратилгандир.

Маълумот ўрнида

HUMO — бутун мамлакат бўйлаб картали ва рақамли тўловларни таъминловчи миллий тўлов тизими.

Rahmat — Multicard тўлов ташкилотининг ягона бренд остида бизнес учун комплекс ечимларни жамловчи мултисервис тўлов платформаси.

Маҳсулотлар оиласига қуйидагилар киради:

Rahmat POS — ўрнатма фискализатсияли ва барча турдаги тўловларни қабул қилиш имкониятига эга 3 таси 1 да комплекс POS-тизими.

Rahmat Pay — тўловларни қабул қилиш, интернет-эквайринг ва оммавий тўловлар сервиси учун ягона QR-код.

Rahmat Pro — хусусий тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун тўловларни қабул қилиш ва автоматизатсияланган солиқ ҳисоби функцияларига эга ихтисослаштирилган ечим.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 60
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 26 February 2026, 14:51 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech