HUMO ва SUNMIi Ўзбекистон тўлов экотизимини ривожлантириш учун стратегик ҳамкорлик битимини имзолади.
HUMO мамлакатда SUNMI тўлов терминалларининг эксклюзив етказиб берувчиси мақомига эга бўлди!
– HUMO Ўзбекистон миллий тўлов тизими ва дунёда машҳур инновацион тўлов ечимлари етказиб берувчиси – Sunmi компанияси стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолангани ҳақида эълон қилдилар. Ҳамкорликнинг асосий мақсади – тўловлар рақамлашувини жадаллаштириш ва бутун мамлакат бўйлаб бизнес учун имкониятларни кенгайтириш.
- Ҳамкорликнинг асосий элементи HUMO Ўзбекистон ҳудудида Sunmi тўлов терминаллари (acceptance devices)нинг эксклюзив етказиб берувчиси мақомига эришгани бўлди. Бу ҳолат HUMO Ўзбекистон банклари ва корхоналари учун замонавий Sunmi тўлов жиҳозларини етказиб берувчи ҳамда уларнинг хавфсизлигини ва турли тўлов усуллари самарали қабул қилинишини таъминлайдиган ягона компания бўлишини англатади.
Ҳамкорлик HUMOнинг маҳаллий бозордаги чуқур экспертлик мақомини, ривожланган инфратузилмани ва илғор технологик ечимларга эга мерчантлар кенг тармоғини ҳамда Sunmiнинг тўловларни қабул қилиш борасидаги глобал тажрибасини бирлаштиради. Ҳамкорлик доирасида қуйидагилар компанияларнинг диққат марказида бўлади:
1. Инновацияларни жорий қилиш: Энг янги тўлов технологияларини илгарилатиш.
2. Молиявий ҳаммабопликни ошириш: олдин етарлича қамраб олинмаган сегментларда корхоналарга рақамли тўлов воситаларини тақдим этиш.
3. Мижоз тажрибасини яхшилаш: Ҳам харидорлар, ҳам сотувчиларни тезкор, ишончли ва қулай транзакциялар билан таъминлаш.
HUMOда етказиб берувчиларни танлаш бўйича катта ишлар амалга оширилиб, тўлов жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчисида тўхталинди. Ўзбекистон бозорига илғор ва энг замонавий жиҳозлар зарур ва улар энди HUMO туфайли кириб келади.
Эксклюзив етказиб берувчи мақоми HUMOга мерчантларимизга энг яхши шартларда ўз тоифасида етакчи бўлган терминалларни, шунингдек тўловларни ўтказиш учун янги имкониятларни таклиф этиш имконини беради, бу эса мамлакатда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.
Ер усти эквайринг паркини тўлиқ янгилаш мақсадида тўлов инфратузилмасини ривожлантиришга 20 миллион АҚШ доллари миқдорида босқичма-босқич сармоя киритиш режалаштирилган.

/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
115