Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

Mastercard карталаридан нақд пул ечиш йўлга қўйилди

Mastercard карталаридан нақд пул ечиш йўлга қўйилди
17 Oct 2019 12:54

HUMO банкоматлари орқали Mastercard карталаридан нақд пул ечиш йўлга қўйилди

Ўзбекистон аҳолиси ва хорижий меҳмонларга Mastercard халқаро карталаридан маблағларни миллий валютада ечиб олиш жорий этилди. Ўзбекистон шаҳарларида ўрнатилган HUMO банкоматлари фуқаролар ва сайёҳларга 24/7 хизмат кўрсатади.  


2019 йил 14 октябрь, Тошкент – Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Mastercardкарталари эгаларига маблағларини HUMO банкоматларида миллий валютада ечиб олиш жорий этди. Маблағлар Mastercard халқаро тўлов тизими томонидан белгиланган курс бўйича  ечиб олинади.


«Биз Mastercard билан барча техник ишларни муваффақиятли якунлаб ва бу халқаро тизимни HUMO банкоматларига интеграциялаб, энди мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларида нақд пулларини нафақат HUMO ва VISA карталаридан, балки Mastercard карталаридан ҳам ечиб олиш имконияти борлигини хабар қилишдан хурсандмиз. Халқаро карталардан миллий валютадаги маблағларни бемалол нақд пул шаклида ечиб олиш  – мамлакат қанчалик «tourist-friendly» эканлигининг муҳим кўрсаткичларидан  бири. Кейинчалик биз Visa ва Mastercard  карталарининг эгалари  учун тўловларни HUMO терминал тармоғида қабул қилишни жорий қилиш ниятидамиз», –  дейди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.  

«Бизнинг мижозларимиз учун бундай имкониятнинг берилиши, сўзсиз, бизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизда олдинга ташланган муҳим қадам ҳисобланади. Нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш нафақат мамлакатдаги туризм соҳасини яхшилашга ёрдам беради, балки Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам қулайлик яратади. Биз МБПМ билан шундай  самарали ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз», – қўшимча қилди Mastercard нинг Грузия ва Марказий Осиёдаги Бош директори Игорь Степанов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 августидан HUMO банкоматлари Visa халқаро карталарини қабул қила бошлади. 500 дан ортиқ HUMO банкоматлари HUMO, Visa ва Mastercard карталари эгаларига хизмат кўрсатиши мумкин.Банкоматдан миллий валютада нақд маблағларни бериш учун комиссия банкнинг ўзи томонидан белгиланади, курс эса бевосита карта эгасининг тўлов тизими билан белгиланади. HUMO банкоматлари  сайёҳлар кўп бўладиган шаҳарлардаги йирик диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, бозорлар яқинидаги 24/7 пунктларида жойлашган.

 

 

Миллий банклараро процессинг маркази ҳақида(МБПМ):

МБПМ  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-33945-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган. МБПМни ташкил этишнинг асосий мақсади – тўловларни ўтказишнинг узлуксизлигини, инновацион маҳсулотларни  бозорга чиқарилишини таъминлаш, банк хизматларидан фойдаланишни ошириш ва тўлов хизматларини ривожлантириш.

 

HUMO тўлов тизими қуйидагиларга қаратилган:

- тўлов инфратузилмасини яхшилаш;

- халқаро тизимларга қўшилиш;

- ягона тўлов маконини яратиш;

- свитч миллий тўловини яратиш

 

Mastercard компанияси ҳақида

Mastercard – улкан тўлов индустриясида ишлайдиган технологик компания. Биз тўловларга ишлов берадиган жаҳондаги энг тез тармоқни бошқарамиз, у 210 дан ортиқ мамлакат ва ҳудуддаги  истеъмолчилар, молия институтлари, савдо ташкилотлари, ҳукумат ва тадбиркорлик тузилмаларини бирлаштиради. Mastercard маҳсулотлари ва ечимлари кундалик масалаларни, масалан, нарсалар сотиб олиш, сайёҳат қилиш, бизнес юритиш ва молия ресурсларини бошқаришни осон, хавфсизроқ ва самаралироқ ҳал қилиш имконини беради.

 

Visa компанияси ҳақида:

Visa Inc. (NYSE: V) рақамли тўловлар соҳасида жаҳонда лидер ҳисобланади Бизнинг вазифамиз – энг инновацион, ишончли ва хавфсиз тўлов тармоғи воситасида дунёни бирлаштириш, бу истеъмолчиларга, бизнес ва умуман олганда иқтисодиётга режали ривожланиш имкониятини беради. Бизнинг энг янги VisaNet глобаль технологик тармоғимиз бутун дунё бўйлаб ишончли ва хавфсиз тўловларни таъминлайди ва бир сонияда 65 000 дан ортиқ транзакцияларга ишлов бера олади. Visa компанияси инновацияларга катта эътибор беради, бу “connected commerce” тез ўсишининг катализатори ҳисобланади, бундай шароитларда деярли ҳар қандай уланган қурилма тўловларни амалга ошира олади ва шу тариқа ҳамма учун ва ҳамма ерда нақд пулсиз келажакка ўтишни яқинлаштиради. Аналогли технологиялардан рақамли технологияларга ўтилгани сари Visa ўзининг бренди, маҳсулотлари, экспертлари, тармоғи ва миқёсидан тижорат трансформацияси учун фойдаланади. 

Қўшимча ахборот олиш учун қуйидаги сайтга киринг:www.corporate.visa.com,www.facebook.com/VisaKazakhstan, www.visa.com.kzVisa CISSEE Newsroom
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 909
My.gov.uz
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - 0
меҳмонлар - 1
Охирги янгиланиш: 16 Апрел 2024, 18:47 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech