Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

“MBPM” АЖ томонидан тўлов ва ахборот сервисларининг ишлаш ҳолати, шунингдек, HUMO карталарининг тўлов иловаларида мавжудлиги бўйича текширув ўтказилди.

“MBPM” АЖ томонидан тўлов ва ахборот сервисларининг ишлаш ҳолати, шунингдек, HUMO карталарининг тўлов иловаларида мавжудлиги бўйича текширув ўтказилди.
4 Sep 2026 17:12

2026 йил 18 август куни ОАВда эълон қилинган HUMO карталарига халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар ҳақидаги маълумотлар юзасидан “MBPM” АЖ томонидан тўлов ва ахборот сервисларининг ишлаш ҳолати, шунингдек, HUMO карталарининг тўлов иловаларида мавжудлиги бўйича текширув ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, мазкур даврда “МБПМ” АЖнинг барча сервисларида ишлар белгиланган тартибда олиб борилгани аниқланди. HUMO процессинг инфратузилмасида техник носозликлар ёки фаолиятдаги узилишлар қайд этилмади.

Шу билан бирга айтиш ўринлики, халқаро пул ўтказмаси тўловлар занжирининг бир нечта иштирокчилари орқали амалга оширилади. Ўтказмалардаги эҳтимолий кечикишлар тегишли тўлов хизмати провайдери ёки “МБПМ” АЖнинг жавобгарлик доирасига кирмайдиган бошқа жараён иштирокчиларининг фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.


Қўшимча равишда маълум қиламизки, “МБПМ” АЖнинг контакт-маркази 24/7 режимида, яъни кеча-ю кундуз фаолият юритади ва фойдаланувчиларнинг мурожаатларини қабул қилади. Бугунги кун ҳолатига кўра, HUMO карталарига халқаро пул ўтказмаларининг кечикиши ёки картага тушмаслиги билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятлар контакт-марказига келиб тушмаган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 39
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 17 September 2026, 15:27 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech