Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A

UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади

UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади
13 Apr 2021 15:09

    HUMO ва UZCARD тўлов тизимлари ҳамкорлик тўғрисида Меморандумга имзо чекдилар. Ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Имзоланган меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви бўлади.


«Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади. Шуни таъкидлашни истардимки, UZCARD ва HUMO Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади”, — деди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.


Тўлов тизимларининг яқин ҳамкорлиги бозор талабларига тезроқ жавоб беришга ва инновацион ечимларни янада самарали амалга оширишга имкон беради. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.


«UZCARD ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулайроқ ва арзонроқ қилиш, шунингдек, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг молиявий саводхонлигини ривожлантириш ва яхшилашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, компанияларни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди. Бундан ташқари, бу ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва молиявий технологиялар бозорида янги иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради», — дея, изоҳ берди UZCARD бош директори Фаррух Зияев.


Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:


— карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

— нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;

— тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.



Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ҳақидаги янгиликлар ва батафсил маълумотларни https://rpst.uz/bKq веб-сайтидан олишингиз мумкин


Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) ҳақидаги янгиликлар ва батафсил маълумотларни https://rpst.uz/bKn веб-сайтидан олишингиз мумкин

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1238
Ҳозир сайтда:
рўйҳатдан ўтганлар - ...
меҳмонлар - ...
Охирги янгиланиш: 3 April 2026, 18:11 (GMT+5)

Матнда хатоликни кўрдингизми? Сичқонча билан белгиланг ва босинг CTRL + ENTER
Сайт яратувчиси
Сайт 1C-Битриксда ишлайди®
www.pixelcraft.uz
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech